• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мақсади сари фақат олға юрадиган, ҳаёт қийинчиликларини енга олган афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина 48 ёшга тўлди

    Еттита ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олган ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина 19 июнь куни ўзининг 48 ёшини қарши олди.

    Бадиий гимнастика афсонаси 1975 йил Бухоро вилоятида таваллуд топган. 1991 йилдан собиқ иттифоқ таркибида халқаро мусобақаларда фаолиятини бошлаган. Ўша йилнинг ўзида Барселонада бўлиб ўтган Олимпиадада МДҲ номидан иштирок этади ва жамоавий баҳсларда олтин медални қўлга киритади. 17 ёшли Оксана учун бу муваффақиятнинг биринчи зинаси эди.

    Фото: Google Images

    Шунга қарамасдан гўё ҳаммаси яхшидек эди. Аммо кунларнинг бирида унинг фарзандига лейкемия (оққон) ташхиси қўйилади. 2002 йилда фарзандини даволатиш мақсадида оиласи билан бирга Германияга кетишга мажбур бўлади. Оксананинг турмуш ўртоғи юнон-рум кураши устаси Баҳодир Қурбонов ҳам фаолиятини якунлашига тўғри келади. 3 ёшли Алишернинг даволанишига “Кёльн” спорт жамоаси ёрдам қўлини чўзади.

    Чусовитинанинг ўзи Германиядаги ҳаётини ёдга олиб шундай дейди:

    Алишер ўшанда 3 ёшда эди. Бу касаллик унда қандай пайдо бўлганини билмаймиз. Кўпчилик унинг даволаниши учун пул топиш мақсадида машғулотларни давом этганим ҳақида ёзади. Аслида сабаб бошқа эди — агарда мен кун бўйи шифохонада ўтирсам, ақлдан озардим. У ердаги касал болаларни кўзларига қараш оғир эди. Германияда болалар касалликдан вафот этарди. Спорт залда мен озгина бўлса ҳам чалғирдим.

    Шу тариқа Оксана 2006 йилдан 2012 йилга қадар Германия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ёрдам қўлини чўзган “Кёльн” спорт клубида Чусовитина машғулотларни давом эттиради. Хитойда бўлиб ўтган 2008 йилги Олимпиадада Германия терма жамоаси номидан қатнашиб кумуш медални қўлга киритди.

    Фото: Getty Images

    Шундан сўнг Чусовитина жароҳатлар гирдобида қолади. Икки елкаси ва оёғидан олган жароҳати сабаб операция қилинади. Энди катта спортдаги фаолиятини якунлаб, соғлик ҳақида ўйлашни ўрнига Оксана фаолиятини давом эттиришга қарор қилади. 2012 йилда Лондонда бўлиб ўтадиган Олимпиадага йўл олади.

    2013 йилда эса Чусовитина оиласи билан бирга Ўзбекистонга қайтиб келади. 20 йилдан ошиқ вақт мобайнида профессионал фаолиятини олиб бораётган Чусотивина 2016 йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпиада мусобақасида иштирок этишини эълон қилди. Оксана Риодаги Олимпиадага қатнашиб Ўзбекистон учун медал қўлга киритишни истарди. Афсуски, омад яна ундан юз ўгиради.

    Фото: Getty Images

    Оксана Чусотивина Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиадада ҳам иштирок этмоқчи эканлигини ҳам айтиб келарди. 40 ёшни қоралаган спортчининг бу гаплари ким учун ҳазил, яна ким учундир эса чин эди. Оксана ўз сўзининг устидан чиқди ва Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди. 

    “Бунинг сири нимада?” — кўплаб журналист ва мухлислар томонидан бериладиган савол. “Ҳеч қандай сир йўқ. Шунчаки ҳеч ким гимнастикада бу қадар кўп қолишга уриниб кўрмаган. Ҳар куни ўзимга мақсад қўяман. Мени ҳеч ким мажбурламайди. Бу қизиқиш: уддалай оламанми ёки йўқ”, — дея камтарона жавоб беради Чусовитина.

    2022 йилда Чусовитина Озарбайжоннинг Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон Кубогида иштирок этди. Оксана таяниб сакраш машқи бўйича ўтказилган финал баҳсида 13,226 очко тўплаб, 1-ўринни эгаллади ва олтин медалга сазовор бўлди.

    Оксана Чусовитина фаолиятига оид статистика ва фактлар

    • МДҲ терма жамоаси сафида 1992 йилги Олимпиада чемпиони.
    • 2008 йилги Олимпия ўйинлари вице-чемпиони.
    • Уч карра Жаҳон чемпиони (1991 йилда жамоавий баҳслар (СССР терма жамоаси) ва эркин машқ, 2003 йилда таяниб сакраш).
    • Жаҳон чемпионатларида тўрт карра кумуш (1991, 2001, 2005 ва 2011 йиллар) ва 4 карра бронза медали (1992, 1993, 2002, 2006) соҳиби.
    • Таяниб сакраш бўйича Европа чемпиони (2008 йил), кумуш медал (2002) ва уч карра бронза эгаси.
    • Таяниб сакраш бўйича Жаҳон Кубоги олтин медал соҳиби (2022 йил)
    • Саккизта Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи. Спорчи ушбу натижаси эвазига Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
    19.06.2023, 23:22   Изоҳ (0)   9502
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Хитой устидан иродали ғалабага эришди, Ўзбекистон У-18 терма жамоаси эса Туркияга мағлуб бўлди

    19.06.2023, 21:33

    Зайнаб Дайибекова қиличбозлик бўйича Осиё чемпионига айланди

    19.06.2023, 17:49

    Амир Ғаленои: “Ўзбекистон ва Эрон — Осиёнинг энг кучли жамоаларидан. Финалда яхши ўйин кўрамиз”

    19.06.2023, 16:56

    “Майдонда жанг бўлиши аниқ” — Владо Радманович CAFA финали ҳақида

    19.06.2023, 14:39

    Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашувни россиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради

    19.06.2023, 13:09

    Роман Абрамович “Челси” сотувидан тушган пулларни Украинага ўтказиб беришдан бош тортяпти

    19.06.2023, 12:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.