Европанинг Airbus самолёт ишлаб чиқарувчиси 19 июнь, душанба куни Франция пойтахти чеккаси Ле Буржеда бўлиб ўтган Париж аэрокосмик кўргазмасининг биринчи кунида Ҳиндистоннинг Indigo авиаташувчиси билан 500 та A320neo моделидаги самолётни сотиш бўйича шартнома имзолади.
Airbus сотув бўлими раҳбари Кристиан Шерьернинг сўзларига кўра, бу ҳаво қатнови тарихидаги энг йирик буюртма бўлди.
2019 йилда Ҳиндистоннинг Индиго лоукостери Airbus'дан худди шу русумдаги 300 та самолётга буюртма берган эди. Умуман олганда, авиакомпания Европа компаниясидан 1000 га яқин самолёт сотиб олмоқчи, шулардан 480 тасини — жорий йил охиригача. 19 июнда буюртма қилинган техникаларни етказиб бериш 2030 йилга келибгина бошланади. Airbus ва Indigo шартнома суммасини ошкор қилмади.
Ле Буржедаги 54-кўргазмаси COVID-19 пандемияси сабаб тўрт йиллик танаффусдан кейин биринчи кўргазма бўлди. Россия бу йил унда иштирок этмайди. Авиашоунинг ҳарбий экспонатлари орасида Германия, Франция ва Испания томонидан яратилган Future Cоmbat Air System (SCАF) қирувчи самолёти ҳам бор.
Изоҳ (0)