• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Россия газини сотиб олади. Энди газ танқис бўлмайдими?

    Ўзбекистон Россиядан газ сотиб олишга қарор қилди. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, импорт жараёни 1-октябрдан бошланади. Хўш, рус гази импорт қилинса, қишда республикага етишмаётган газ ўрни қопланадими? Газ Россиядан неча пулдан сотиб олинади? Аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун нархлар оширилиши мумкинми? Бугун шу ҳақда сўз юритамиз.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    2022 йилда Россия президенти Владимир Путиннинг Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаевга “уч томонлама газ иттифоқи” ташкил этишни таклиф қилгани муҳокамаларга сабаб бўлганди. Мазкур хабар жамоатчиликда энергетик мустақиллигимиз жар ёқасида қолдими, деган хавотирлар уйғотган.

    Энергетика вазирлиги бунга жавобан, олди-сотди жараёнида Ўзбекистоннинг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газни зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинганини келтирган.

    “Газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ. Келгусида ушбу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилиб, натижалари юзасидан доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилади”, — дея хабар берган вазирлик.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Жорий йил 16 июнда тузилган шартномага мувофиқ, 1-октябрдан Россия Ўзбекистонга газ экспорт қилишни бошлайди. Газ олди-сотдиси бўйича шартнома “UzGaztrade” АЖ ва “Газпром экспорт” МЧЖ ўртасида 2 йил муддатга тузилган.

    “Шартнома тўлиқ тижорий шартларда ишлаб чиқилиб, республикамиз истеъмолчиларининг табиий газга бўлган йилдан йилга ошиб бораётган эҳтиёжини қисман қондириш ҳамда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказишга қаратилган чора-тадбирлардан биридир. Шартнома доирасида жорий йилнинг 1-октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади”, — дея хабар берган Энергетика вазирлиги.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Вазирлик ахборот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, республикада кунлик газ истеъмоли ҳажми ўзгариб туради. Ҳозирги кундаги истеъмол ҳажми ўртача 80-90 миллион куб метрга тенг.

    Хўш, Россиядан сотиб олинадиган газ миқдори Ўзбекистондаги газ камомадини тўлдира оладими? “Дарё” мухбирининг мазкур сўровига жавобан, Энергектика вазирлиги “сотиб олинаётган газ қиш фаслида Ўзбекистон эҳтиёжининг етишмаётган қисмини қоплайди”, — дея жавоб қайтарди. Вазирлик ахборотига кўра, айни пайтда мамлакатда кунлик газ истеъмолида дефицит йўқ.

    Аммо Россия гази неча пулдан сотиб олинаётгани очиқланмаяпти. Вазирлик берган хабарда “табиий газ нархи минтақадаги бозор нархлари асосида, шунингдек, республикамиздаги амалдаги нархлар ҳамда уларни бозор тамойиллари асосида шакллантириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб, келишилган”, — дейилган.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    “Дарё” мухбирининг аниқ сумма қанчалиги тўғрисидаги саволига жавобан Энергетика вазирлиги: “бу бўйича “UzGaztrade” АЖдан маълумот олганингиз маъқул. Чунки улар шартноманинг иккинчи тарафи ҳисобланади. Ва билишимизча, бу тижорат сири саналади”, — деган жавобни қўшимча қилган.

    Ўзбекистонда газни ишлаб олиш нархи, сотиш нархидан арзон ҳисобланади. Яъни давлат камомадни бюджетидан субсидия сифатида қоплайди. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг фикрича, агар газ Россиядан бозор нархида сотиб олинса, уни аҳоли ва бизнесга арзон сотиш учун бюджетда имконият етарли эмас.

    “Битим бўйича сотиб олинадиган нархлар ҳақида “минтақадаги бозор нархлари асосида” дейилган формулировка ишлатилган. Маълумот учун, Хитой божхонасига кўра, Россия Хитойга минг куб газни ўртача 290 доллардан, Туркманистон эса 240 доллар атрофида сотади. Бу нархга транзит харажатлари кирмайди. Агар шу нархларга ўлчов олинса, импорт ва ички нархлар ўртасида ўртача 200 доллар атрофида фарқ юзага чиқади. Буни қоплашга бюджетда ҳеч қандай имконият йўқ, агар яна қарз олинмаса. Шунинг учун вазирлик эҳтиёткорлик билан “амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлардан келиб чиқиб”, деган иборани ҳам қўллаган. Бу балки 1-октябрдан кейин ҳеч бўлмаса бизнес учун амалдаги тарифларни бозор нархларига яқинлаштириш мумкинлигига ишора беради”, — дея фикр билдирган иқтисодчи.

    Фото: Энергетика вазирлиги

    Ўтган йили Ўзбекистон ҳукумати газ ва электр энергияси сотувини бозор нархларига яқинлаштиришга уринганди. Яъни, 2022 йил май ойида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган. Қарор лойиҳасида электр энергияси ва табиий газ нархларини ижтимоий норма асосида белгилаш ва ошириш назарда тутилган. Бу жамоатчилик эътирозлари ва умуман, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Кейин Энергетика вазирлиги қарори лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётганини, 2022 йил 1 июлдан электр ва газ нархи оширилмаслигини маълум қилган.

    Жорий йилнинг март ойи якунида ўтказилган матбуот анжуманида Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов аҳоли учун газ ва электр энергиясига тўлов нархлари 2023 йилда оширилмаслигини айтган.

    “Нархлар ошадими йўқми, аниқ айта олмайман. Аммо аҳоли учун аниқ ошмайди. Ҳозирда ушбу масала бўйича муҳокамалар кетмоқда, турли вариантлар кўриб чиқилмоқда”, — деган у.

    Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, табиий газ ва электр энергияси соҳасида аҳоли ҳамда юридик шахслар учун тарифлар 2019 йил августдан бери ўзгармай келмоқда. Жорий йилда жалб қилинадиган ташқи қарздан 14,5 триллион сўми газ нархи учун бериладиган субсидияга сарфланади.

    “Мазкур харажатларнинг бир қисми газ нархидаги тафовут билан боғлиқ. Бир куб метр газни қазиб олиш нархи 550 сўм бўлса, аҳолига сотаётган нархимиз 380 сўмдан бўлмоқда”, — дея қўшимча қилган Дилшод Султонов.

    Давлат статистика агентлиги 2022 йилда мамлакатда 51,6 миллиард куб метр, 2021 йилда 53,8 миллиард куб метр табиий газ қазиб олинганини маълум қилган. Яъни газ қазиб олиш ҳажми бир йилда 2,6 миллиард куб метрга камайган. Газ қазишнинг камайиб бориши ҳисобига импортга эҳтиёж ортган. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз. 

    Исломбек Умаралиев

    19.06.2023, 19:49   Изоҳ (0)   19090
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кузатилган чанг бўрони ҳақида маълумот берилди

    19.06.2023, 19:39

     “Дарё” репортажи: Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига қарши кураш чоралари аҳоли  томонидан қўллаб-қувватланмоқда

    19.06.2023, 19:30

    Қамчиқда юк машинаси ағдарилиб кетди

    19.06.2023, 19:26

    Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

    19.06.2023, 19:04

    Ўзбекистон ва Нидерландия талабалари ўртасида алмашув дастурлари амалга оширилади

    19.06.2023, 18:47

    Бухорода ҳокимлик захирасидаги ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    19.06.2023, 18:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.