• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

     “Дарё” репортажи: Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига қарши кураш чоралари аҳоли  томонидан қўллаб-қувватланмоқда

    Жорий йил май ойида алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Унда бир қатор вазирлик ва идораларнинг бу борадаги ваколатлари белгилаб берилган дея ҳикоя қилади “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев.

    Жумладан, солиқ органларига савдо объектлари ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкогол ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш қоидаларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, ушбу маҳсулотларнинг қонунга хилоф равишда айланишини олдини олиш, уларни аниқлаш ва чек қўйиш бўйича тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилган. 

    Солиқ идораларига бу борада айниқса “Солиқ ҳамкор” тизими қўл келмоқда. Ушбу тизим орқали энди ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси юзасидан ҳам мурожаат йўллаш мумкин. 

    Наманган вилоят солиқ бошқармаси бош инспектори Шуҳрат Мамажонов

    “2023 йил 1 июндан қалбаки акциз маркали ёки акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш, рухсати бўлмаган ҳолда тамаки маҳсулотини сотиш каби қонун бузилиши ҳолатлари ҳақида cолиқ органига мурожаат йўллаш тизими ишга тушди. “Солиқ ҳамкор” орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади. Мурожаатлар 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, натижаси бўйича мурожаат йўллаган фуыаро хабардор қилинади, унинг шахси эса ошкор этилмайди. Тасдиғини топган мурожаатлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи, жиноятлар учун эса БҲМининг 5 бараваригача миқдорда рағбатлантирилади”, — дейди Наманган вилоят солиқ бошқармаси бош инспектори Шуҳрат Мамажонов. 

    Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасининг олдини олиш борасида қонун ва қарорлар қабул қилинаётгани ижобий ҳолат, албатта. Бироқ ушбу ҳужжатларни кенг оммага етказиш, аҳолини хабардор қилиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Наманган вилоятида кўнгиллилар ва солиқ идоралари ходимлари томонидан янги қабул қилинган қоидалар оммабоп тушунтирилган буклет ва флаерлар тарқатиш йўлга қўйилди. 

    Наманган вилоят солиқ бошқармаси бош инспектори Ойдин Эсоналиева.

    “Мазкур флаерлар аҳоли гавжум нуқталар — бозорлар, савдо марказлари, боғ ва хиёбонларда тарқатилмоқда. Уларда ноқонуний тамаки маҳсулотлари сотиш орқали ўз бизнеси ва озодлигини хатарга қўйиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган, акцизсиз сигаретлар савдосига гувоҳ бўлганда солиқ идораларига мурожаат этиш тартиби тушунтирилган, бу билан 500 минг сўмдан то жарима суммасининг бешдан биригача мукофот олиш имконияти мавжудлиги билдирилган. Қувонарли томони, флаерларни тарқатиш давомида ҳамюртларимиз бу ишларни фақат мукофотни кўзлаб эмас, балки фуқаролик бурчларини бажариш учун ҳам тайёр эканликларини айтишмоқда”,  — дейди Наманган вилоят солиқ бошқармаси бош инспектори Ойдин Эсоналиева.

    Тадқиқотларга кўра, охирги 2 йил мобайнида Ўзбекистонда ноқонуний тамаки маҳсулотлари бозори 3 маротабага ўсган. Жорий йил май ойида ноқонуний савдо улуши 23,1 фоизни ташкил этган. Бу борада Фарғона водийсида ҳолат айниқса аянчли: водий вилоятларида ушбу кўрсаткич 43 фоизни ташкил этмоқда. Хўш, Наманган вилоятида жамоатчилик мазкур ҳолат юзасидан қандай фикрда? 

    Мухбиримиз томонидан ўтказилган аҳоли ўртасида ўтказилган сўров давомида сўралганларнинг деярли барчаси жорий этилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси инсон саломатлиги учун хавф, давлат бюджети учун эса зарар эканлиги, рухсат берилмаган жойлардаги савдо нуқталарида эса ҳатто болаларга ҳам сигаретлар сотилаётганидан жиддий ташвиш билдиришган.

    19.06.2023, 19:30   Изоҳ (0)   7897
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қамчиқда юк машинаси ағдарилиб кетди

    19.06.2023, 19:26

    Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

    19.06.2023, 19:04

    Ўзбекистон ва Нидерландия талабалари ўртасида алмашув дастурлари амалга оширилади

    19.06.2023, 18:47

    Бухорода ҳокимлик захирасидаги ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

    19.06.2023, 18:41

    Қабул квоталари тасдиқланди: хусусий университетлар учун 1000 та грант бор 

    19.06.2023, 18:35

    Бухоро ва Навоийнинг айрим ҳудудлари электрдан узилди

    19.06.2023, 18:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.