Футбол бўйича CAFA Nations Cup—2023 финалида Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади.

Финал ўйинида бош ҳакам вазифаси россиялик Кирилл Левниковга ишониб топширилди. Унга қанотларда Андрей Веретешкин ва Эгор Болҳовитин ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси А гуруҳида Тожикистон, Туркманистон ва Уммон терма жамоаларини мағлуб этиб, гуруҳ етакчиси сифатида финалга етиб келди. Эрон эса B гуруҳи ғолиби сифатида финалга йўл олди.
Жамоалар ўртасидаги ўйин 20 июнь куни 20:30 да старт олади.
Изоҳ (0)