• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Битта машинада юради, чегирмали купонлардан фойдаланади ва 140 долларга тушган тўй: Голливуднинг энг тежамкор миллионер юлдузлари (фото)

    Қуйидаги машҳурлар энг қиммат машиналар, қасрлар ва муваффақиятли ҳаётнинг бошқа атрибутларини сотиб олишлари мумкин, аммо улар пулни оқилона сарфлашни афзал кўрадилар.

    Киану Ривз

    Фото: Getty Images

    Киану Ривз Голливудднинг энг муваффақиятли актёрлардан бири. Шундай бўлса-да, миллионлаб мухлисларнинг кумири камтарона яшайди: у улкан қасрлар, виллалар ва ажойиб қимматбаҳо машиналар сотиб олмайди. Фақатгина ҳашаматли мототциклига ҳавас қилиш мумкин — Киану тезликни ёқтиради. Аммо актёр буни одатга айлантириб олмаган: у энг ноёб ва энг қиммат моделларни йиғмайди, кимошди савдосида қатнашмайди.

    Афтидан, Ривз ақл бовар қилмайдиган даражадаги гонорарлар ва улар берадиган имкониятларга умуман аҳамият бермайди. Аммо актёр хайрия ишларига пул аямайди.

    Кира Найтли

    Фото: Getty Images

    Кира Найтли кўпинча ҳашаматли ва бой аёллар ролини ўйнайди — бриллиант тақинчоқлар ва ҳашаматли либослар кияди. Лекин ҳаётда актриса бундай ҳашаматдан узоқ юради. Интервьюларида у пулни бахтнинг асосий ўлчови деб ҳисобламаслигини айтади. Унинг фикрича, ҳақиқий бахт бу — оила ва яқинлардир.

    Кира, шунингдек, инсон ўзини бошқалардан яхшироқ деб ҳисобламаслиги ва жамиятдан ажралган ҳолда яшамаслиги кераклигини таъкидлайди.

    Зои Дешанел

    Фото: Getty Images

    Зои турмуш ўртоғи Бен Гиббарддан ажрашиш учун ариза берганида, кўплаб ҳужжатлар оммага эълон қилинди, натижада актрисанинг ойлик бюджети ошкор бўлди. “Ёзнинг 500 куни” фильми юлдузи бу ҳолатдан деярли мамнун эмасди.

    Маълум бўлишича, Зоининг ойлик даромади ўртача 95 минг долларни ташкил этади, аммо харажатлари даромаднинг чорак қисмидан ошмаган — атиги 22,5 минг доллар. Шу вақтгача йиғилган маблағлар миқдори ошкор этилмаган, актриса акциялар ва кўчмас мулкка сармоя киритган.

    Бироқ Дешанел хайрия тадбирларидаги иштироки билан ҳам танилган. Сиз бу актрисани қимматбаҳо бутикларда учратмайсиз. Умуман олганда, актриса шон-шуҳрат ва ҳашаматга ўч юлдузлардан эмас.

    Тайра Бенкс

    Фото: Getty Images

    Виcториаъс Сеcрет брендининг собиқ модели подиум билан чекланиб қолмаган. У “Американча топ модел” телешоусига муаллифлик қилади. Шоу омадли чиқиб, банкдаги ҳисобини 75 миллион долларга кўпайтирди. Бироқ бу Тайра энди хоҳлаган нарсасини сотиб олишга қодир дегани эмас. Уни ким тўхтатмоқда? Унинг ўзи!

    Тайра Forbes журналига берган интервьюсида: “Мен тез-тез бухгалтеримдан фалон нарсани сотиб олсам бўладими, деб сўрайман ва бунга жавобан унинг кулганини эшитаман. Ҳа, мен тежамкорман ва ҳар доим шундай бўлганман”, — дейди.

    Шунингдек, Тайра Бенкс қиммат смартфон ёки планшетга пул сарфлашни истамай, ёзиш учун оддий қоғоз дафтардан фойдаланади. Қиммат ресторанда овқатланиш ўрнига уйи яқинидаги оддий фастфуд кафени афзал кўради.

    Женнифер Лоуренс

    Фото: Getty Images

    “Оскар” совриндорини тежамкор ҳаётни афзал кўрганлар учун намуна деб ҳисоблаш мумкин. У ҳали ҳам Лос-Анжелесга кўчиб ўтганда сотиб олган жуда камтарона квартирасида яшайди — катта уй сотиб олишни режалаштирмайди.

    Бошқа юлдузларга харид қилишда шахсий ёрдамчилар кўмак беришса, Женнифер чегирмали купонлардан фойдаланади ва арзон нархлардаги йирик дўконларга ташриф буюради. Машина танлашда ҳам актриса ўзини кўрсатмайди: Bugatti-Mazeratiъига қурби етса-да, Volkswagen ва Chevrolet Волтъда юради.

    Сўнгги пайтгача унинг бойлиги турли манбалар томонидан 2 миллиондан 7 миллион долларгача баҳоланган. “Ҳаёт-мамот ўйинлари” фильмининг учинчи қисмида иштирок этганидан кейин бойлиги тахминан 10 миллион долларга кўпайган, аммо бу Женниферни одатларидан воз кечиб. ортиқча пул сарфлашига сабаб бўлмаган.

    Леонардо Ди Каприо

    Фото: Getty Images

    Лео 1997 йилда “Титаник” фильмида рол ўйнагунга қадар унчалик машҳур бўлмаган актёр эди. Фильмдан сўнг у дарҳол нафақат энг таниқли, балки энг кўп маош олувчи актёрлардан бирига айланди: ҳозир унинг бойлиги 200 миллион доллардан ошади.

    Шунча бойликка эга бўлса-да, Лео ҳашаматли нарсаларга ҳаражат қилмайди, аммо биргина истисно бор: актёр Белиз яқинидан 2,4 миллион долларга орол сотиб олган. Шуни ҳисобга олмаганда Ди Каприо миллионерга унчалик ўхшамайди — у эколог, у ҳатто БМТда ҳам чиқиш қилган, шунинг учун унинг гаражида фақат биттагина машинаси бор — Toyota Prius.

    Лео интервьюларининг бирида кўп пул сарфлашни ёқтирмаслигини айтади, чунки етарли шахсий маблағга эга бўлиш унга актёр сифатида ижодий эркинликнигина кафолатлайди холос. Шу билан бирга, Лео экологик хайрия ташкилотлари эҳтиёжлари учун сахий донор сифатида танилган.

    Унинг ёрдами билан йўлбарсларни ҳимоя қилиш учун 39 миллион доллар йиғилган. У ҳатто ўзининг номи билан аталадиган хайрия жамғармасини яратди, у бошқа нарсалар қатори ичимлик сувини тозалаш дастурини амалга оширади, шу йўл билан Африкадаги деярли ярим миллион кишига ёрдам беради.

    Кристен Белл

    Фото: Getty Images                                                                                     

    Вероника Марс роли билан танилган актриса ва унинг турмуш ўртоғи Дакс Шепҳерд тежамкорлиги билан машҳур. Кристен бу ҳақда жуда хотиржам гапиради ва чегирма купонларидан фойдаланишни севимли машғулотларидан бири деб билади. У яна шундай дейди: “Эрим ва мен қишлоқда катта бўлганмиз ва бундан умуман уялмаймиз”. Оила биргаликда 18 миллион долларга яқин пул ишлаган, аммо улар ҳалигача исрофгарчиликка йўл қўймайди.

    Интервьюда эр-хотин тўйларини алоҳида мамнуният билан эслашади: бошқа машҳурлар экзотик жойларда ҳашаматли маросимларни ташкил қилишаётганда, Кристен ва Дакс суд биносида никоҳни қайд қилиш ҳужжатига имзо чекишган холос. “Тўй ўтказиладиган жойга боришимиз учун бензинга 140 доллар сарфлаганмиз”, — деб мақтанишади улар.

    Тоби Магуайр

    Фото: Getty Images

    Тобининг ота-онаси (отаси—ошпаз, онаси—котиба) у икки ёшида ажрашган. Тоби жуда камбағал муҳитда улғайган, бу ўз таъсирини ўтказмай қолмаган. Шу сабаб актёр исрофгарчиликка йўл қўймайди. “Ўргимчак одам” фильмининг уч қисмидан деярли 30 миллион доллар ишлаб топган бўлса ҳам қимматбаҳо нарсалар харид қилмайди.

    Интервьюларининг бирида Тоби пулларининг ҳаммасини сарфлаб юборса, кейин пул топиш учун ҳаракат қилиш заруратига дуч келишини айтади. Ҳозирда у суратга тушмаса ҳам бўлади — охирги пайтларда у камдан-кам ҳолларда рол ўйнаяпти, хотини ва икки боласи билан вақт ўтказишни афзал кўради. Айтганча, унинг рафиқаси Женнифер Меер машҳур аёл эмас, у оддий заргар. Тўғри, унинг дадаси кино продюсери, лекин бу Тоби учун аҳамиятга эга эмас, чунки у юлдуз бўлганидан кейингина турмуш қуришган.

    Тоби Калифорнияда катта кўчмас мулк сотиб олган, лекин у бу харидини фойдасиз ҳашамат эмас, аксинча, вақт ўтиши билан ўсиб борувчи кўчмас мулкка яхши сармоя деб ҳисоблайди. Тоби бошқа нарсаларда ҳам камтарин — у деярли вегетариан, тери ва мўйнадан тикилган кийим киймайди.

    16.06.2023, 12:17   Изоҳ (0)   15827
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳинд гўзали Аишвария Рай кинодаги карьерасини ким учун қурбон қилди ва нега продюсерлар қўлида қўғирчоқ бўлишдан бош тортди?

    15.06.2023, 15:08

    Дэниэл Редклифф — криветка, Софи Лорен — таёқ, Криштиану Роналду — йиғлоқи: Машҳурларнинг кулгили лақаблари

    15.06.2023, 20:35

    “Дадам билан боғлиқ жонли хотираларим кам”. Марҳум актёр Алишер Ҳамроевнинг яқинлари у ва рафиқасининг вафот этиш сабаби ҳақида (видео)

    15.06.2023, 21:25

    Етти йил кастингда иштирок этмаган, “Гарри Поттер”нинг ашаддий мухлиси: Голливуд юлдузлари ҳақида 5 та қизиқарли факт

    15.06.2023, 20:02

    Голливуд юлдузи Анжелина Жоли еттинчи фарзандни асраб олмоқчи

    15.06.2023, 16:43

    Пол Маккартни The Beatles гуруҳининг сўнгги қўшиғи чиқарилишини эълон қилди. Тарона сунъий интеллект ёрдамида ёзиб олинган

    15.06.2023, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.