Теҳрондаги “Саадобод” мажмуасининг “Жумҳури” саройида Эронга расмий ташриф билан келган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарини Эрон президенти Иброҳим Раисий кутиб олди. Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Эроннинг давлат байроқлари кўтарилди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлади. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг етакчиларнинг тор доирадаги учрашуви бошланди.

Изоҳ (0)