Сирдарё ИИБ бедарак йўқолган 26 ёшли ҳомиладор аёл қидирилаётганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, Сардоба тумани, Отаюрт маҳалласида яшовчи аёл Сарвара Қаршибоева (1996 йилда туғилган) 10 июнь куни яшаш хонадонидан номаълум томонга кетиб бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: бўйи 170 см атрофида, 7 ойлик ҳомиласи бор, гапиришда нуқсони бор. Эгнида сариқ рангли кўйлакда бўлган.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102, 99-487-01-00, 97-331-70-02 телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралган.
Хабар берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлар сир сақланиши кафолатланади. Аёлнинг топилишида кўмаклашган фуқаролар 10 миллион сўм билан мукофотланади.
Изоҳ (0)