• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Бош оғриғи, қадоқлар ва чарчоқ: ясси оёқликнинг кўпчилик билмайдиган 5 та салбий оқибати

    Кўпчилигимиз нотўғри танланган пойабзал киямиз, оёғимиздаги чарчоқ ва оғриқни эътиборсиз қолдирамиз, оёқни зўриқтирамиз. Бу организмга тузатиб бўлмайдиган зарар етказади.

    Ясси оёқликнинг таянч-ҳаракат тизими билан боғлиқ муаммолардан ташқари ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатадиган сабаблар ҳақида сўз юритамиз, деб ёзади The Voice Mag нашри.

    Фото: “Яндекс”

    Ясси оёқлик қандай юзага келади?

    Одатда, қадам ташлаганда оёқнинг бутун тагига эмас, балки фақат учта нуқта: товон, кичик бармоқ ва бош бармоқ асосига таянамиз. Ясси оёқликда оёқнинг шакли ўзгаради, оёқ таги текисланади. Шу сабабли юриш ёки югуриш пайтида биз бутун тагликка таянамиз ва оёқларга юк тўғри тақсимланмайди.

    Ясси оёқлик туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин. Кўпинча бу касалликнинг пайдо бўлиши бизнинг турмуш тарзимиз билан боғлиқ. Ясси оёқликнинг ривожланишини қўзғатадиган омиллар орасида оёқларга кучли юк, доимий тик туриш талаб этиладиган иш, жароҳатлар, ортиқча вазн, жисмоний фаолиятнинг етишмаслиги ва оёқлар учун мос келмайдиган пойабзал лардан фойдаланиш киради.

    Нотўғри пойабзал ясси оёқларнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир.

    • Агар сиз баланд пошнали пойабзал кийсангиз, унда оёққа юк 5 баробар ортади ва бармоқларга босим кучаяди, бу кўпинча уларнинг деформациясига олиб келади. Бундай пойабзал лар туфайли текис оёқларнинг ривожланишини кўрсатадиган оғриқ ва қадоқ (қуруқ каллус) пайдо бўлади.
    • Таг қисми ясси пойабзал ҳам оёқларга зарар етказади: юриш пайтида товон қўшимча ёрдам олмайди, улар барча юкни ўзи кўтаради. Ясси пойабзал лар туфайли оёқнинг пастки қисми орқа мушакларининг ҳаддан ташқари зўриқиши кучайиб ясси оёқларнинг ривожланишига, шунингдек, оёқ бўғимлари артрози, умрутқа поғонасининг яллиғланиши ва оғриқларига олиб келади.
    • Бундан ташқари, тор пойабзал ларни мунтазам кийиш билан кўпинча оёқ бармоқларининг деформацияси ва қон айланишининг бузилиши кузатилиши мумкин.

    Ясси оёқлик саломатлик учун қандай хавф туғдиради?

    Тик туришнинг бузилиши

    Ясси оёқлар қоматнинг шаклланишига бевосита таъсир қилади. Оёқларда нотўғри тақсимланган юк умуртқа поғонасининг эгрилигига олиб келади ва барча мушакларнинг тўғри ишлашига тўсқинлик қилади. Организмнинг ғайритабиий позицияси қон айланиши ва нафас олиш жараёнларининг бузилишига, ички органларнинг силжиши ва таянч-ҳаракат тизими билан боғлиқ жиддий муаммоларга сабаб бўлади.

    Чарчоқ

    Тана мунтазам равишда ғайритабиий ҳолатда, бел эса ҳаддан ташқари эгилган бўлса, нафас олаётганда ўпкага камроқ ҳаво боради. Шу сабаб оранизмга камроқ кислород киради ва бу нафас олиш, юрак-қон томир тизимларининг ишига ва ҳатто, мия фаолиятига салбий таъсир қилади. Кислород етишмаслиги туфайли чарчоқ, дангасалик ва уйқучанлик пайдо бўлади.

    Қолаверса, оёқлардаги оғирлик, чарчоқ иш жараёнидан чалғитади. Таянч-ҳаракат тизимининг барча мушаклари жуда таранглашгани боис тана тезроқ чарчайди, кун давомида маҳсулдорлик пасаяди.

    Бош оғриғи

    Ясси оёқлар умуртқа поғонасига салбий таъсир қилади, бу эса интервертебрал дискларда нотўғри босим келтириб чиқаради, бош ва бўйиннинг ғайритабиий ҳолатини шакллантиришга сабаб бўлади. Бу кўпинча бош оғриғига олиб келади.

    Қадоқлар

    Юриш биомеханикасининг бузилиши туфайли оёқ тагида қадоқ ҳосил бўлади. Кўпинча улар патологиянинг, жумладан, ясси оёқдан дарак беради. Шу тариқа оёқ ўзини кучли зарба юкидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилади. Нотўғри босим қанчалик кўп бўлса, тери қалинроқ бўлади. Қадоқлар одатда косметик муолажа билан олиб ташланади, бу эса муаммони бартараф этолмайди.

    Варикоз томирлари

    Ясси оёқлар кўпинча варикоз томирларининг ривожланишига сабаб бўлганини ҳамма ҳам билмайди. Вена тизимининг ўзига хос хусусияти қонни тўғридан тўғри юракка йўналтирадиган клапанларнинг мавжудлигидир. Кўпинча веноз клапанлар оёқнинг пастки қисмида тўпланган бўлади. Биз ҳаракат қилганимизда, ундаги мушаклар қисқаради, томирлардан қонни сиқиб чиқаради ва унинг юракка чиқишини рағбатлантиради. Ушбу механизм пастки оёқнинг мушак-веноз помпаси деб аталиб, у қоннинг тахминан 75 фоизини юракка қайтаради. Ясси оёқлар мушак-веноз насосининг ишига салбий таъсир қилади. Қоннинг юракка чиқиши бузилади, томирлардаги босим кучаяди ва улар кенгаяди.

    Ясси оёқликнинг олдини олиш учун нима қилиш керак?

    Оёқлар билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун биринчи навбатда зарарли пойабзал лардан воз кечиш зарур. Тўпиғи 2-4 сантиметр баландликда, олд қисми кенг, товонни маҳкам тутадиган пойабзал кийиш керак.

    Оёқларда оғриқ, оғирлик ва чарчоқ, шиш пайдо бўлса, дарҳол шифокор — ортопед-травматологга мурожаат қилинг. Шифокор махсус компьютер ускуналари (плантограф) ёрдамида оёқларни сканерлайди, уларнинг хусусиятларини ва патологиялар мавжудлигини аниқлайди. Ясси оёқликнинг олдини олиш ва даволаш учун шифокор оёқ ёйларини қўллаб-қувватлайдиган ва оёқ, умуртқа поғонаси ва бўғимларга зарба юкларини камайтирадиган мос ортопедик тагликларни танлайди.

    Томирлар, хусусан, варикоз томирлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун шифокор мушак-веноз насосни рағбатлантирувчи ва қон айланишини яхшилайдиган “ақлли” компрессор пайпоқларини тавсия қилади. Шунингдек, оёқ ва бутун мушак-скелет тизимининг саломатлиги учун профилактик машқлар дастурини ишлаб чиқишга ёрдам беради.

    15.06.2023, 13:40   Изоҳ (0)   7936
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Варикоз томирлари туфайли оёқдаги оғриқни қандай енгиллаштириш мумкин?

    23.10.2022, 16:12

    Қандай қилиб соғлиққа зарар етказмасдан пошнали туфли кийиш мумкин?

    24.12.2022, 19:58

    Нима учун оёқ ва унинг кафти оғрийди: дарҳол хаёлга келмайдиган 5 та сабаб 

    28.04.2023, 09:30

    Уйда кондиционер бўлмаса: сизни жазирамадан сақлаши мумкин бўлган лайфхаклар

    13.06.2023, 17:43

    Жонли суҳбатларга вақт ажратинг: онгингизга таъсир қиладиган 6 та энг зарарли ёзги одат

    13.06.2023, 12:30

    Ҳар қандай уйни шинам кўрсатиб қўядиган 5 та ҳамёнбоп харид

    10.06.2023, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.