• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Уйда кондиционер бўлмаса: сизни жазирамадан сақлаши мумкин бўлган лайфхаклар

    Узоқ кутилган ёз мавсуми бошланиши билан шаҳар аҳолиси кўпинча об-ҳавонинг чидаб бўлмас даражада иссиқ бўлишига дуч келади. Баъзилар салқинликни сақлаш учун кондиционерларни ўрнатадилар. Аммо бундай имкониятга эга бўлмаганлар-чи? “Новий очаг” нашри кондиционерсиз уйда иссиқликдан ҳимояланишнинг самарали усулларини тўплади.

    Фото: “Новий очаг”

    Деразадан ташқарида 30 ёки ундан ортиқ даража иссиқ бўлса, уй ҳам шу қадар иссиқ бўлади. Лекин уйда кондиционерни ўрнатиш арзон эмас. Қурилмани сотиб олишнинг ўзи етарли бўлмайди, унинг ўрнатилиши ҳам пул талаб қилади. Бу ҳолда арзонроқ ва қулай салқинлаш усуллари ёрдам беради.

    Кондиционерсиз хона деразаларига фолга осиб қўйинг

    Фото: “Новий очаг”

    Эҳтимол, баъзи хонадонларнинг деразаларига фолга илинганини кўргансиз. Бу хонани ёрқин қуёш нурларидан ҳимоя қилишнинг эски ва оддий усулларидан бири ва шу билан кондиционерсиз иссиқликдан ҳимоядир. Фолга қуёш нурини қайтаради ва уйда ҳароратни пасайтиришга ёрдам беради.

    Бу усул фақат уйнинг деразалари жанубга қараган тақдирдагина самарали бўлади. Салбий томони шундаки, фолга қилинган ойнадан уйга қуёш нури деярли тушмайди ва эстетик жиҳатдан ҳам чиройли кўринмайди.

    Деразаларга рангли ёки нур қайтарувчи плёнка ёпиштиринг

    Фото: “Новий очаг”

    Фолга ўрнига иссиқликдан ҳимоянинг замонавийроқ варианти мавжуд — табиий ёруғликни тўсиб қўймайдиган, лекин айни пайтда ёруғликни қайтарувчи махсус плёнкалар. Улар ойнани қорайтиради, лекин айни пайтда деразадан кўришга халал бермайди.

    Уйни салқин сақлаш учун вентиляторга музли идиш қўйинг

    Фото: “Новий очаг”

    Ушбу қурилмани ясаш учун сизга оддий вентилятор ва бир нечта 1,5 литрли пластик бутилка керак бўлади. Пластик идишларни сув билан тўлдиринг ва музлатиш учун музлаткичга қўйинг. Кейин идишларни сим билан боғлаб, вентиляторнинг орқа томонига бураб қўйинг. Вентиляторни деразадан узоқроққа, хонанинг бурчагига қўйинг. Бундай қўл бола кондиционерининг эриган конденсати полга оқиб тушишига тайёр бўлинг. Бу нафақат кондиционер бўлмаса, хонани совутишга, балки уйдаги ҳавони намлантиришга ҳам ёрдам беради.

    Кондиционер бўлмаса, пардалардан фойдаланинг

    Фото: “Новий очаг”

    Ёрқин қуёш нури хонага тушганда, у хона ҳароратини 10 даражага кўтариши мумкин, шунинг учун пардалар қуёш нуридан олдиндан ёпилиши керак. Қалин пардалар бўлмаса, жалюзи ёки ҳимоя экранлар бу вазифани яхши бажаради, аммо шуни ёдда тутиш керакки, агар хона шундоқ ҳам иссиқ бўлса, бу усул деярли таъсир кўрсатмайди. Шу боис иссиқдан ҳимоя қилиш учун уйда кондиционер бўлмаса, эрталаб ҳарорат эндигина кўтарила бошлаганда, деразаларни ва пардаларни ёпинг ёки жалюзини туширинг. Бу маслаҳат, айниқса, деразалари жанубга қараганлар учун мос келади.

    Уйни маълум бир вақтда вентиляция қилинг

    Фото: “Новий очаг”

    Уйни кондиционерсиз совутиш учун деразаларни фақат эрталаб, ташқаридаги ҳаво квартирага қараганда совуқроқ бўлганда очиш керак. Ёки кечқурун соат ўндан кейин, иссиқлик пасайганда қилинг. Бундан ташқари, пардаларга совуқ сув сепиб намлашингиз мумкин. Пуркагичли идишдаги сувни совуқроқ сақлаш учун олдиндан муз кубларини тайёрланг ва уларни идишга солинг.

    Ҳавони намланг

    Фото: “Новий очаг”

    Агар уйда намлагич бўлса, унга музли сув қуйиб, ҳар ярим-икки соатда ёқишингиз мумкин. Буни ҳаддан оширманг, доимий ишлаётган намлагич қулайлик келтирмайди ва квартирадаги нам ҳаво фақат иссиқхона эффектини яратади. Бир нечта пуркагичли идишларни тайёр сақланг. Ялпиз барглари ёки бодринг пўстини сувга қўшиб, тетиклантирувчи спрейни олдиндан тайёрлашингиз мумкин. Идишларни музлаткичга қўйинг ва керак бўлганда фойдаланинг. Совуқ сувни ёпиқ хонада ишлайдиган намлагич олдида сепиш керак. Узоқ вақт бўлмаса ҳам, лекин шу тарзда сиз кондиционер ўрнатмаган ҳолда хонани совутасиз ва хонада тетиклантирувчи хушбўй ҳид пайдо бўлади.

    Иссиқ ҳавода салқин чойшаб

    Фото: “Новий очаг”

    Агар иссиқ ҳаво уйқу бермаса, тоза чойшабни бир неча соат давомида пластик қопга солиб музлаткичга қўйинг. Салқин чойшабда ухлаб қолиш анча ёқимли бўлади. Кондиционерсиз иссиқдан ҳимояланишни унутманг, чойшаб ва ёстиқлар енгил ва ҳаво ўтказакдиган матолардан ясалган бўлиши керак.

    Иссиқ ҳавода газ плитаси ва дазмолдан камроқ фойдаланинг

    Фото: “Новий очаг”

    Кондиционерсиз уйда иссиқ кунларда печда пиширмасликка ҳаракат қилинг ва тўпланиб қолган ювилган кийимларни дазмолламанг. Уларга ҳеч нарса бўлмайди, сиз эса иссиқлик ва тердан азият чекмайсиз.

    Грелкани музлатиб қўйинг ёки сочиқни совутиб олинг

    Фото: “Новий очаг”

    Яна бир ҳийла — илиқ душ қабул қилинг, у тана ҳароратини пасайтиради ва хонадаги ҳарорат аввалгисидан пастроқ деган фикрни яратади. Агар жуда иссиб кетсангиз, бўйнингизнинг орқа қисмига салқин, нам сочиқни қўйинг ва билакларингизни совуқ сувга бир неча дақиқа ботиринг. Бундай совуқ компресслар ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ёрдам беради. Сувни грелка музлатиб қўйинг ва зарур бўлганда фойдаланинг.

    Хонани намлаб тозаланг

    Фото: “Новий очаг”

    Ва, албатта, квартирани кондиционерсиз совутиш учун уйдаги иситиладиган юзаларни музли сувдан фойдаланиб, нам тозалашни тез-тез бажаринг. Нафас олишингиз осонлашади, чунки ҳавода чанг камроқ бўлади.

    13.06.2023, 17:43   Изоҳ (0)   10114
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жонли суҳбатларга вақт ажратинг: онгингизга таъсир қиладиган 6 та энг зарарли ёзги одат

    13.06.2023, 12:30

    Ҳар қандай уйни шинам кўрсатиб қўядиган 5 та ҳамёнбоп харид

    10.06.2023, 19:30

    Ичак фаолиятини яхшилайди, қариш жараёнини секинлаштиради: Ўрикнинг сиз билмаган фойдали ва зарарли хусусиятлари

    08.06.2023, 10:31

    Мойчечак, мелисса ва ялпиз: чивин ва ҳашаротларни яқин йўлатмайдиган 10 та табиий ифор ҳақида

    07.06.2023, 14:16

    Уйда иш ҳақида ўйламасликка ёрдам берадиган 5 та маслаҳат

    06.06.2023, 20:12

    Жазирама ёз: иссиқ кунларда ўзингизни қулай ҳис қилишингизга ёрдам берадиган 10 та тавсия

    01.06.2023, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.