Тошкент шаҳар Сергели туманида ичида парфюмерия маҳсулотлари бўлган юк машинаси ёниб кетди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра, ҳолат 14 июнь куни соат 20:32 да Тошкент шаҳар Сергели тумани “Сўғдиёна” МФЙ Обиҳаёт кўчасида жойлашган юк автомобиллар тураргоҳида содир бўлган. Ушбу тураргоҳда турган парфюмерия маҳсулотлари юкланган юк ташувчи автомобилда ёнғин юзага келган ва унинг яқинида бўлган бошқа бир юк автомобили ҳам ёнғиндан зарарланган.
Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:39 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:44 да ўраб олинган ва соат 21:21 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)