Бухоро вилоятида 7 июнь куни ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳодиса “Работиқалмоқ” МФЙ Зарафшон боғдорчилик хўжалиги ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган. Хабар юзасидан 2 та ёнғин қутқарув автоэкипажи жалб этилди. Автоэкипажлар воқеа жойига 18:36 да етиб бориб, соат 18:46 да батамом ўчирилди.
2003 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган, Matiz русумли автомобилининг двигатель, салон қисми ва шиналари ёнган. Бирламчи маълумотга кўра ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби автомобилдаги электр симларининг қисқа туташуви деб тахмин қилинмоқда. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.
Изоҳ (0)