Тошкентдаги “Анҳор—Локомотив” кўнгилочар боғида икки киши аттракциондан йиқилиб тушди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 12 июнь куни соат 22:10 лар атрофида юз берган. 24 ёшли Б.Э ва 30 ёшли Т.М “Мельница” аттракционида учаётганида хавфсизлик камарларини тақишмагани оқибатида аттракцион ҳаракатланаётган пайтда йиқилиб тушган.
Мазкур боғда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари зудлик билан етиб келиб чақиртирилган тез ёрдам келгунига қадар уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига етиб келгач ходимлар уларга кўмак бериб, фуқароларни Чилонзор туманида жойлашган Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига кузатиб қўйган.
Изоҳ (0)