Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида бир-бирига туташ учта хонадонда ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар қилди.
12 июнь куни соат 18:54 да Хўжаобод тумани “Гулистон” МФЙ, Олтинмерос кўчасидаги хонадоннинг 70 квадрат метр майдонида шифт, том қисми ва уй рўзғор буюмлари ёнган. Ёнғин қўшниси уйига ўтиб 30 квадрат метр том қисми ёнган. Ёнғин яна бир қўшнисининг уйига ўтиб 40 квадрат метр том қисми ёнган.
Ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 19:05 етиб борган ва ёнғин соат 19:15 да ўраб олиниб, соат 19:55 да ўчирилган.
Айни пайтда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ (0)