Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган бозорда йирик ёнғин содир бўлганди. ФВВ ёнғин ўчирилганини маълум қилди.

12 июнь куни соат 19:17 да Қўқон шаҳар Байналмилал кўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” савдо комплекси ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга асосан 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 20:25 да қуршаб олиниб, соат 23:30 да бартараф этилган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)