Фарғона вилояти Данғара тумани Табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Бош прокуратура департаментининг Данғара туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Данғара тумани Табиат ресурслари инспекцияси бош мутахассиси М.А. фуқаро А.Т.нинг ов қилиш тақиқланган ҳудудда пневматик қурол билан ноқонуний балиқ овлаганлиги ҳолати бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва олиб қўйилган пневматик қуролни эгаси У.Р.га қайтариб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 1 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)