Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган бозорда йирик ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 12 июнь куни соат 19:17 да Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Байналмилал кўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” савдо комплекси ҳудудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга асосан 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин ўчирилмоқда. Вазият назоратга олинган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш, тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмади.
Изоҳ (0)