Тошкент шаҳрида жойлашган боғчаларнинг бирида номаълум эркак ухлаб ётгани аниқланди. Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, шу гуруҳ тарбиячиси Ф.Хўжаева 7:30 да гуруҳ эшигини очганда дераза ойнаси очиқлигини кўриб, тезда хонани айланади ва нотаниш шахс ухлаб ётганини кўради. Тезда тегишли ходимларга хабар беради. Номаълум шахс ДМТТ ходимлари ва тарбияланувчилари ҳаёти учун хавф туғдириши мумкинлигини инобатга олиб, ДМТТ ходимлари қўриқлаш хизматининг чақирув тугмасини босади.
Қўриқлаш хизмати ходимлари тезликда етиб келиб, эркакни олиб кетади. Ушбу шахс ДМТТ ҳудудига орқа панжарадан ноқонуний ошиб кирган. Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)