Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида отахон электр арра билан итни жароҳатлади. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқда Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида итга электр аррада жароҳат етказилганлигига оид изоҳ ва фотосуратлар тарқалди. Ўз навбатида ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилиб, мазкур қонунбузарлик 12 июнь куни Дўстлик туманининг Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Ҳ.Қ. томонидан содир этилгани аниқланди.
Ушбу шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддасига асосан, белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Изоҳ (0)