Андижон туманида кучли шамол оқибатида терак қулаб, Matiz‘ни иккига бўлиб қўйди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 12 июнь куни Андижон тумани “Ойжамол” МФЙ Олийгоҳ кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Matiz устига бақатерак қулаб тушган. Автомобиль ичида бўлган 2004 йилда туғилган Д.Л. тан жароҳати олиб, шифохонага жўнатилган.
12 июнь куни Фарғона водийси, Самарқанд вилоятларида кучли шамол бўлиб, айрим ҳудудларда жала қуйди. Фарғонада аҳоли уйдан чиқмасликка чақирилди. Шунингдек, об-ҳаво оқибатида электр таъминотида ҳам узилишлар кузатилди.
Изоҳ (0)