• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Қийинчилик ва руҳий босимларни енга олган, қисқа муддатда кўзга кўринарли натижалар кўрсатган, Паралимпия ўйинлари совриндори Асила Мирзаёрова билан суҳбат (видео)

    Токио Паралимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Асила Мирзаёрова “Дарё” билан суҳбатда бўлди. Асила ҳаётидаги қийинчиликлар, спортга кириб келиши ва қисқа муддатда кўзга кўринарли натижаларга эришгани ҳақида гапириб ўтди. 

    Болалиги ҳақида

    Болалигим Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида ўтган. Ёшлигимдан жуда кўп қизиқишларим бўлган. Мактабда ўқиб юрган вақтларим, мусиқа мактабига ҳам борардим. Шунингдек, каратэ спорт тури билан ҳам шуғулланганман.

    Қийинчиликлар, руҳий босимлар ҳақида

    Оромгоҳдаги воқеадан кейин ҳаётимда кутилмаган вазият бўлган. Албатта, қийинчиликлар бўлган, ёлғизланиб қолганман. Аввал кўп спорт турларига қизиққанман, ундан кейин эса нима қилиш ҳақида кўп ўйладим. Оилам билан биргаликда бу қийинчиликларни енгиб ўтдик, Секин-секин йиллар давомида кўникишни бошладим. Шундан сўнг яна спортга қайтдим.

    Спортни танлашига сабаб бўлган омил ҳақида

    Бу спорт турини танлашимга дадам сабабчи бўлган. Дадам бир куни Паралимпия спорти ҳақида айтди. Дастлаб, бу спорт тури ҳақида билмаганим учун “йўқ” жавобини берганман. Инсон кўрмай туриб, ҳеч нарса қила олмайди, деб ўйлаганман. Кейинчалик танишиб, шароитлари зўрлигини билганимдан кейин шуғулланишни бошлаганман.

    Фото: Асила Мирзаёрованинг шахсий архивидан

    Югуриш спорт туридан узунликка сакрашга ўтгани ҳақида

    Биринчи югуриш спорт туридан бошлаганман. 100 метр, 200 метр масофаларга югуришга қўйишган. Бироқ, катта мусобақаларда мен учун медал қўлга киритиш қийин эди. Чунки ёшим жуда кичик эди. Кейин узунликка сакрашга ўтдим. Бу спорт турида медал олишга имкониятим бор эди. Шундан буён узунликка сакраш спорт тури билан шуғулланаман, Токиодаги Паралимпия ўйинларида ҳам кумуш медални қўлга киритдим.

    Мураббийлари ҳақида

    Мураббийларим кўп. Сардор Худойберганов, Сардор Абдухолиқов ва Раҳмон Жумаевич каби мураббийларим мен билан алоҳида машғулотлар ўтказади. Бир мураббийим жисмоний ҳолатимизга қараса, бир мураббийим югуриш бўйича машғулотлар ўтказади. Яна бир устозим эса узунликка сакраш бўйича билимларни улашади. Энг асосий мураббийим — Сардор ака. У киши машғулотларда нима мени қийнаса, ўша нарсаларни тушунтириб беради. Ҳар бир мураббийим қаттиққўл, ўзлари айтган натижаларни талаб қилиб олади. Менинг шу даражагача чиқишимга уларнинг ҳар бирининг ўрни бор.

    Фото: Асила Мирзаёрованинг шахсий архивидан

    Илк мусобақаси ҳақида

    Биринчи катта мусобақам Ёшлар Пара Осиё ўйинлари бўлган. 18 ёшимда 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида югуриш ва узунликка сакраш бўйича мусобақада иштирок этганман. Тўғрисини айтсам, қўрққанман. Қандай натижа қайд этаман, ютаманми ё ютқазаманми деган иккиланишлар бўлган. Лекин борганимдан сўнг, учаласидан ҳам биринчи ўринни олиб қайтганман. Кейин ўзимга нисбатан ишончим ортишни бошлаган.

    Токио Паралимпия ўйинлари ҳақида

    Токиодаги ўйинлар ҳаётимдаги энг асосий ва энг катта мусобақа бўлди. Олимпиада ўйинлари ҳар доим биринчи ўринда туради. Унда иштирок этишни ўзи бўлмайди. Лицензияни қўлга киритиш учун қанчадан-қанча меҳнат қилиш керак. Кучли учликка киришни ўзи осон эмас. Ҳаяжон бўлган. “Мана шу ердан медал олиб кетишим керак”, деган нарса ичимда кучлилик қилган. Охиригача ҳаракат қилганман, афсус, 9 см етмасдан, иккинчи ўринни қўлга киритганман.

    Қисқа муддатда сезиларли натижаларга эришгани ҳақида

    Қисқа муддатда узунликка сакрашдан кумуш медални қўлга киритишим ортида жуда катта қийинчилик ётибди. Буни фақат мен, мураббийларим ва ёнимдаги инсонлар билади. Жуда қаттиқ меҳнат қилганмиз, ҳар бир нарса устида ишланган.

    Фото: Асила Мирзаёрованинг шахсий архивидан

    Спорт нималар бергани ҳақида

    Спорт менга ҳамма нарсани берди. Биринчи навбатда, умидсизликка тушишдан қутқарган. Ўзимга бўлган ишончни қайтарган. Олдингига нисбатан анча руҳий ҳолатимни тиклаб олганман. Спортнинг менга берган энг катта нарсаси шу.

    Спортдан ташқари қизиқишлари ҳақида

    Спортдан ташқари пианино чалишга қизиқаман. Ҳозир ҳам зериккан пайтларим пианино чаламан.

    Ўзбекистон Паралимпия Қўмитаси ҳақида

    Қўмитада ҳамма шароитлар бор. Паралимпия спортчиларига нима керак бўлса, ҳамма нарса билан таъминланмоқда. Тошкентда жойлашган бинода ётоқхона ҳам, ошхона ҳам, икки-учта заллар ҳам мавжуд.

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви ҳақида

    Шавкат Мирзиёев билан тўртинчи бор кўришдим. Аввалгиларида юрагимдаги гапларни айтмоқчи бўлганман, лекин вазият бўлмаган. Яқинда сайловолди дастурида Шавкат Мирзиёев билан кўришиш имконияти бўлди, ичимдаги миннатдорчилигимни билдириб олдим.

    Узунликка сакраш бўйича энг яхши натижаси ҳақида

    Ҳозир энг яхши натижам — 5 метр-у 21 сантиметр. Яқинда бўлиб ўтган саралаш ўйинларида бу натижани қайд этдим. Энди натижаларни бундан-да яхшироқ қилмоқчиман.

    Жаҳон чемпионатига тайёргарлик ҳақида

    Жаҳон чемпионатига тайёргарлик Паралимпия ўйинларидан ҳам кучлироқ кетмоқда. Чунки биз биринчи ўринга даъвогарларданмиз. Бразилия ва Хитойдан энг кучли рақибларим бор. Айнан улар билан биринчи ўрин учун кураш боради. 8 июль санасида чемпионатдаги иштирокимни бошлайман.

    Ҳеч қачон таслим бўлмаслик ҳақида

    Имконияти чекланганми, чекланмаганми, мени эшитиб турган инсонларга умуман тўхтамасликларини айтган бўлардим. Бир куни ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Чунки меҳнат ҳеч қачон мукофотсиз қолиб кетмайди. Ҳеч қачон умидсизликка тушмасдан, яхши ният билан ҳаракат қилиш зарур.

    Асила Мирзаёрова, Токио Паралимпия ўйинлари совриндори

    12.06.2023, 21:22   Изоҳ (0)   7362
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”дан сўнг терма жамоа бошқарувига ўтади 

    12.06.2023, 20:38

    Ўзбекистон — Уммон учрашувида “Бунёдкор” стадионида букмекерлик компанияси рекламаси намойиш этилди. ЎФА бунга алоқадор эмаслигини маълум қилди

    12.06.2023, 15:33

    “Милан” собиқ президенти Силвио Берлускони 86 ёшида вафот этди

    12.06.2023, 13:50

    Флойд Мейвезер ва мафия бошлиғи набираси ўртасидаги кўргазмали жанг оммавий муштлашув билан якунланди (видео)

    12.06.2023, 13:16

    Новак Жокович Ролан Гаррос ғолибига айланди ва Рафаэль Надалнинг рекордларини янгилади

    12.06.2023, 11:02

    U-20 ЖЧ—2023. Уругвай ёшлари Италияни енгиб, жаҳон чемпионига айланди. Жанубий Корея бронза учун кечган ўйинда ютқазиб қўйди

    12.06.2023, 09:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.