Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” бош мураббийлигидан кетганидан сўнг терма жамоа билан ишлаши мумкин.
![](/static/Sport/gettyimages-1258605855-1024x1024.jpg)
Аввалроқ, 52 ёшли мутахассис “шаҳарликлар” бош мураббийи сифатида 2025 йилгача қолмоқчилигини маълум қилганди.
The Guardian нашрининг хабар беришича, испаниялик мураббийнинг А Серияга ўтиб, тўртта Европа чемпионатида муваффақият қозониш режаси ўзгарган. Энди у терма жамоани бошқариш истагида.
Пеп 7 йилдан буён “Манчестер Сити”ни бошқариб келмоқда. Бу вақт давомида Гвардиола клуб билан 14 та совринни қўлга киритди, жумладан жорий мавсум треблга эришди.
Изоҳ (0)