Норвегиянинг Ставангер шаҳрида шахмат бўйича Norway Chess—2023 супертурнири ўз ниҳоясига етди.
29 майдан 9 июнга қадар бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этди.
Нодирбек турнирнинг сўнгги турида норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга қарши дона сурди. Асосий вақтда дуранг натижа қайд этилди. Шундан кейин армагедонда Нодирбек Абдусатторов ғалабага эришди.
Умумий 9-тур якунига кўра Абдусатторов 9 очко жамғариб, мусобақани 9-ўрин билан якунлади.
АҚШ вакили Ҳикару Накамура Norway Chess—2023 ғолиблигини қўлга киритди. Америкалик Фабиано Каруана эса иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликни ҳиндистонликлик Гукеш якунлаб берди.
Изоҳ (0)