Футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган ўйинлар 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтди.
Уругвай ёшлари финал йўлланмаси учун кечган баҳсда Исроилни минимал ҳисобда мағлуб этди. 61-дақиқада Андерсон Дуарте томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Яна бир ярим финал баҳси Италия ва Жанубий Корея жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Чезаре Касадеи италянларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай осиёликлар Ли Сун Воннинг пенальтидан урган голи орқали мувозанатни тиклади.
86-дақиқада Симоне Пафунди Италияга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.
Финалда Уругвай ва Италия ёшлари тўқнаш келади. Исроил ва Жанубий Корея эса учинчи ўрин баҳс олиб боради. Ўйинлар 11 июндан 12 июнга ўтар кечаси ўтказилади.
U-20 ЖЧ—2023
Ярим финал баҳслари
Уругвай – Исроил 1:0
Гол: 1:0 – 61 Дуарте.
Италия – Жанубий Корея 2:1
Голлар: 1:0 – 15 Касадеи, 1:1 – 23, пенальти Ли Сун Вон, 2:1 – 86 Пафунди.
Изоҳ (0)