Шавкат Умурзоқовнинг Германия ҳукуматининг кўчманчилар ва миллий озчиликлар масалалари бўйича вакили ҳамраиси билан учрашувида “Немис уйи” очилиши мумкинлиги айтилди.
Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Шавкат Умурзоқов Германия ҳукуматининг кўчманчилар ва миллий озчиликлар масалалари бўйича вакили ҳамраиси Натали Павлик бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Ҳокимлик маданият, таълим, саноат, бизнес ва туризм каби турли соҳа ва йўналишлардаги ҳамкорликни қўллаб қувватлаши ва биргаликда ишлашга тайёрлигини билдирди. Германиядаги экологик тоза транспорт ҳаракатини таъминлаш, дуал таълим тизими ютуқларига эътибор қаратиб, бу йўналишларда мамлакатда, хусусан, Тошкентда ҳам ишлар режалаштирилганини айтиб ўтди.
Натали Павлик Ўзбекистонда немис тили ва маданиятига бўлган эътибор учун миннатдорлигини айтиб, Тошкентда “Немис уйи”ни очиш таклифини билдирди. Учрашув давомида томонлар ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва ўзаро амалий мулоқотлар давом этишини билдирди.
Изоҳ (0)