Uzbekistan Airwaysънинг Москвадан Наманганда учаётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Маълум қилинишича, Москва—Наманган йўналиши бўйича HY9620 рейсини амалга ошираётган самолёт бортида 171 йўловчи бўлган. Туғруқ бошланган ҳомиладор йўловчи сабаб экипаж самолётни энг яқин аэропортга қондиришга қарор қилган.
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 14:42 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган. Сўнг йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Изоҳ (0)