Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов россиялик ҳарбийлар 7 июнь куни Россия президенти Владимир Путин кўрсатмаси билан Каховка ГЭСни портлатганини айтди. Бу ҳақда у “Озодлик” радиоси эфирида маълум қилди.
Даниловнинг сўзларига кўра, россияликлар Каховка ГЭСни ўзлари олдиндан 2022 йил сентябрь-октябрь ойларида ўрнатган портловчи моддалар ёрдамида портлатган.
“Ушбу террорчилик ҳаракати учун буйруқ Кремлдан, Путиннинг идорасидан берилган. Бошқа даражаларда бундай кўрсатмалар берилмайди. Бу ҳатто баталон, дивизия ва Сергей Шойгу даражасидаги буйруқ ҳам эмас”, — деди Данилов.
Украин миллий хавфсизлик расмийси босқинчилар тўғонни Украина қарши ҳужумидан умид қилгани учун портлатганини айтди. Бундан ташқари, портлашдан олдин улар Каховка ГЭСдаги сув сатҳини кўтаришганини таъкидлади.
“Уларнинг барчаси бизнинг қарши ҳужумимизни кутишмоқда. Қолаверса, сув сатҳини максимал даражага кўтаришди. У 18, 16 метр эди, уни 19 метрдан кўпроққа оширди. Сув сатҳини атайлаб портлаш вақтида кўпроқ зарар келтириш учун оширишди”, — деди у.
Каховка ГЭСнинг вайрон бўлиши: Украинада қандай далиллар бор?
6 июнга ўтар кечаси Херсон вилоятидаги Каховская ГЭС портлатилди. Украина ва Россия ҳодисада бир-бирини айбламоқда ҳамда бир-бирига қўйилган айбловларни рад этмоқда. Станция бутунлай вайрон бўлган, айрим ҳудудларда сув сатҳи ўта оғир, 80 га яқин аҳоли пункти сув босиш хавфи остида.
Украина жануби мудофаа кучларининг Бирлашган мувофиқлаштирувчи матбуот маркази раҳбари Наталя Гуменюкнинг сўзларига кўра, босқинчилар шу йўл билан Украина Қуролли кучлари қарши ҳужумининг олдини олмоқчи бўлган.
Унинг аниқлик киритишича, душман шошилинч қадам ташлаган ва энди унинг ўзи сув босган ҳудудлардан қандай қочишни билмаяпти. Россия олдиндан ГЭСга зарба беришга тайёргарлик кўргани таъкидланган.
Ўз навбатида, Украина разведкаси (ГУР) раҳбари Андрей Юсовнинг айтишича, Украинада Россия станцияни қандай портлатганига оид далиллар бор. Хусусан, душман ГЭС тўғонини масофадан туриб портлатиб юборган.
Изоҳ (0)