Наманган вилояти Давлатобод туманида 24 май куни Nexia-2 йўлдан ўтаётган пиёдаларни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 22:45 да “Ислом Каримов” кўчасида 1998 йилда туғилган фуқаро Nexia-2'ни бошқариб кетаётиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан йўлдан ўнг томонига ўтаётган 1999 ва 2002 йилда туғилган пиёдаларни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёдалар оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай улардан бири вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)