Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 8 нафар ўсмир йигит ўртасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 21 май куни тахминан соат 21:00 ларда Юнусобод тумани 11-мавзе ҳудудида 2005 ва 2006 йилда туғилган 3 нафар вояга етмаганлар (Р.Х., М.А., Х.Х.) ҳамда 2006 йилда туғилган 5 нафар вояга етмаганлар (Х.А., К.А, Ю.К., А.К, Ж.Қ.) оғзаки тортишиб қолгани ва томонлар ўзаро жанжаллашиб кетгани аниқланган. Жанжал натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)