• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ўзбек шоу-бизнесидаги ҳамкорлиги узоққа чўзилмаган ижодий тандемлар (фото, видео)

    Ижодда тўғри тандемни танлаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки ижодий лойиҳаларнинг муваффақиятли чиқиши кўп жиҳатдан шунга боғлиқ. Афсуски, энг яхши тандемлар орасида ҳамкорлиги узоққа чўзилмаган ижодкорлар жуда кўп. Келинг, уларнинг қисқа, аммо самарали ҳамкорлиги ҳақида суҳбатлашамиз.

    “Афандининг қизлари” бирин-кетин тарқалди

    Уч қиздан иборат жамоа 2020 йили карантин даври кучайган пайтда Нигора Абдуллахонова, Нигина Жабборова ва Муборак Абдуллаева иштирокида ташкил топганди.

    Фото: Instagram

    Нигора Абдуллахонова сериалларда роллар ижро этар ва қатор кўрсатувларга бошловчилик қилган. Нигина Жабборова эса ўша пайтларда “Қадам” сериалидаги иштироки билан томошабинларнинг ёдида қолганди. Гуруҳдаги энг тажрибасиз актриса эса Муборак Абдуллаева бўлган. Аммо у шерикларини Instagram учун миллий контент қилишга кўндирган. Илк ролик шунчаки ҳазил учун суратга олинган. 

    Гуруҳни аввалига 2022 йилнинг июль ойида Нигина Жабборова тарк этганди. Муборак Абдуллаева “Дарё” мухбири билан бўлган суҳбатда Нигина Жабборова Москвадаги театрга ишга киргани сабабли жамоани тарк этганини маълум қилганди. Орадан тўрт ой ўтиб эса Муборак Абдуллаева “Афандининг қизлари” жамоаси тугатилгани ва барча қизлар алоҳида ижод қилишини маълум қилди. Аммо Нигора Абдуллахонова нега жамоани тарк этганига ойдинлик киритмади.

    Фарҳод ва Ширин — 11 йиллик дуэтдошлар тарқалди

    Фарҳод ва Ширин дуэти 2011 йилнинг 11 ноябрь санасида ташкил топган. Ўша пайтда ижодкорларнинг иккиси ҳам Ўзбекистон давлат консерваторияси талабалари эди. 

    Фото: Instagram / @shirin.заитова

    2012 йил ижодкорлар учун омадли келди. Қисқа вақт мобайнида самарали ижод қилиб, 2015 йили яккахон концерт дастурларини тақдим этишди. Фарҳод ва Ширин фаолиятида шоир Бобур Бобомуроднинг катта ҳиссаси бор. У нафақат хонандаларни яхши шеър билан таъминлаган, балки ташкилий ишларида ҳам кўмаклашган. Афсуски, 2022 йили продюсер ва хонандалар ўртасида низо юзага келди ва шоир шеърлари асосида яратилган қўшиқларини куйлашни тақиқлади. Продюсер билан ҳамкорлик узилгач, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Ширин Зоитова Фарҳод билан ортиқ ҳамкорлик қилмаслигини маълум қилди. 

    — Фарҳод анчадан буён яккахон хонанда сифатида ижод қилишни хоҳларди. Икки ой олдин администраторимиз, мен ва Фарҳод ўтириб, гуруҳнинг келажаги ҳақида гаплашдик. Шундан кейин у Фарҳод ва Ширин дуэти учун ижод қилмаслигини, ўзи алоҳида хонанда сифатида куйлашини маълум қилди. Биз таклифни қабул қилдик, чунки бу унинг хоҳиши. Ҳеч қачон ҳеч кимни ҳеч нарсага мажбурлаб бўлмайди.

    Шу билан ижодни тўхтатдик. Бир йилдан буён яхши ижод қилмаётган эдик. Мен жуда яхши нарсаларни қилишни, кўп нарсалар қилишни хоҳладим, лекин ҳаракатларим унча ўхшамагандан кейин фойдаси йўқлигини тушундим ва ўзимни ўзим тайёрлашга ҳаракат қилдим. Осонмас, 11 йиллик дуэт, Фарҳод эгизагимдек бўлиб қолганди. Қачондир барибир шу нарса бўларди, — дейди Ширин Зоитова.

    Асал Зокирова санъатдан кетиб, оилани танлади

    Виа Мароканд гуруҳи режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов томонидан 2015 йили ташкил этилган. 

    Фото: Instagram

    Жавлон Шодмонов қайнукаси Абдурашиднинг қўшиқ айтишига қизиққани сабаб унга дуэт тарзида ижод қилишни таклиф қилади. Кастинг ўтказиб, Асал Зокировани танлашади. Уларнинг қўшиқлари қанча кўп танқидларга сабаб бўлмасин, ҳазиломуз қўшиқларга ишланган клиплар YouTube тармоғида миллионлаб марта томоша қилинган. Афсуски, 8 йиллик ҳамкорликдан сўнг Асал Зокирова санъатдан кетишга қарор қилди. Унинг қарори мухлислар учун кутилмаган янгилик бўлди.

    — Гуруҳга 8 йил меҳнатим кетди. Асал гуруҳдан уришиб кетгани йўқ, у шахсий ҳаётини қуриш мақсадида гуруҳни тарк этди. Мен ундан умуман хафа эмасман, ҳар бир инсон бахтли бўлишга ҳақли. У санъатни тарк этди, карьерасини тўхтатди. Битта нарсага қойил қолдим, у Instagram’даги 1 миллион 400 минг обуначиси бор саҳифасини ҳам Рашидга қолдириб кетди. Улар жуда кўп пул топишади, булардан кечиб кетиш эса мардлик. Биз бу лойиҳани тўхтатмоқчи эмасмиз. Асал кетишини айтганидан кейин ҳеч қаерга кастинг бермадик. Гуруҳимиз билан бу ишни давом эттириш ниятига келдик.

    Бу ҳолат ўтган йили ҳам бўлган, бироқ Рашид кўндирганидан кейин Асал қолган. Гуруҳ очилганига 8 йил бўлган бўлса, Асал билан биринчи 3 йил учун контракт тузганмиз. Уч йил тугагандан кейин 5 йилга тузганмиз, бу контракт ҳам тугаганди, биз яна давом эттираётгандик”, — дейди Жавлон Шодмонов.

    Озод Шукруллаев Мафтунадан осон воз кечди

    Ижтимоий тармоқлардаги вайнлари билан танилган Озод ва Мафтуна жуфтлиги 2020 йили ташкил этилган. 

    Фото: “Дарё”

    Уларнинг танишувига Индира Мифтахова сабабчи бўлган. Мафтуна Шокированинг таъкидлашича, у Индира билан бирга “Қора атиргул” сериалида бирга суратга тушган. Суратга олиш жараёнида Мафтуна Шокированинг бир нечта шеваларда эркин сўзлашишини билган Индира Озод Шукруллаевга у билан ҳамкорлик қилишни таклиф этади. 

    Фото: “Дарё”

    2023 йилнинг апрель ойида ижодий ҳамкорларнинг айро ижод қилиши маълум бўлди. Бунга Озод Шукруллаев ойдинлик киритмади. Фақатгина Мафтуна Шокирова ҳамкорининг бошқа актриса билан вайнлар суратга олаётганини билиб шок ҳолатига тушганини маълум қилди. 



    Шаҳзод Султонов яна Зарина Йўлдошевани танлади

    Актёр Шаҳзод Султонов икки йилга яқин вақт мобайнида актриса Феруза Норматова билан ҳамкорликда вайнлар суратга олди.

    Фото: Instagram

    Мухлислар уларни бир-бирига мос жуфтлик эканлигини кўп бора эътироф этишганди. Шаҳзод Султонов бу актрисадан аввал Зарина Йўлдошева билан ҳамкорлик қилганди. Ўртадаги жиддий келишмовчилик сабаб уларнинг ижоди кўпга чўзилмаганди. Қарангки, Шаҳзод Султонов Феруза Норматова билан ҳамкорликни тўхтатганидан сўнг, аввалги партнёри Зарина Йўлдошева билан ижодни давом эттирди. Ҳозирги кунда улар янги вайнлар суратга олишмоқда. Феруза Норматова эса якка ҳолда ижод қилмоқда.

    22.05.2023, 18:30   Изоҳ (0)   19593
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Селена Гомес, Женнифер Лопес ва миллионлаб кузатувчиларидан воз кечиб, ижтимоий тармоқларни тарк этган бошқа машҳурлар (фото)

    22.05.2023, 16:30

    Бейонсе ва Жей Зи Калифорниядаги энг қиммат — 200 млн долларлик уйни сотиб олди (фото) 

    22.05.2023, 14:30

    Американинг энг бой аёли қандай кўринишга эга ва у бу бойликка қандай эришган?

    22.05.2023, 11:30

    Элвис Пресли, Эдит Пиаф, Элтон Жон — афсонавий қўшиқчилар ролини ўйнаган актёрлар

    22.05.2023, 10:40

    Шамолга совурилган миллиардлар: ота-онаси қурган улкан бизнес империяларни йўқ қилган меросхўрлар

    20.05.2023, 20:50

    Харрисон Форд Канн кинофестивалининг “Олтин палма новдаси” мукофотини қўлга киритди (видео)

    20.05.2023, 16:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.