Бейонсе ва Жей Зи 200 миллион долларга уй харид қилди. Бу Калифорнияда шу пайтгача сотилган энг қиммат кўчмас мулк ҳисобланади, деб ёзади TMZ. Юлдузли жуфтлик эндиликда Парадайз-Коув туманида, Тинч океани соҳилида жойлашган, майдони 2 800 квадрат метр бўлган ҳашаматли қасрга эга бўлди. Жей Зи ва Бейонсенинг янги уйининг нархи бундан ҳам қимматроқ бўлиши мумкин эди. Унинг аввалги эгаси, санъат асарлари коллексионери Уилям Белл уйнинг қурилишига 15 йил сарфлаган. Дастлаб коллексионер бетондан кўтарилган бинони 295 миллион долларга сотмоқчи бўлган. Калифорниядаги қаср Жей Зи ва Бейонсенинг ушбу шаҳардаги иккинчи кўчмас мулки ҳисобланади. Улар, шунингдек, Бел-Эйрдаги 88 миллион долларлик ҳашаматли уйга ҳам эгалик қилади.
Уй таниқли япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси бўйича қурилган. Америкалик таниқли рэпер Кане Уэст ҳам япониялик архитекторнинг мухлиси ҳисобланади. Рэпер 2021 йилда Malibuдан Андонинг лойиҳасига кўра қурилган уй сотиб олган.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)