• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Селена Гомес, Женнифер Лопес ва миллионлаб кузатувчиларидан воз кечиб, ижтимоий тармоқларни тарк этган бошқа машҳурлар (фото)

    Машҳурлар нафақат ҳаётда, балки ижтимоий тармоқларда ҳам фаол бўлишга, мухлислари билан суҳбатлашишга ҳаракат қилади. Бироқ айрим машҳурлар ҳеч иккиланмасдан миллионлаб обуначилари бўлган аккаунтини маълум бир сабаб билан ёки сабабсиз ўчириб юборади.

    Канье Уэст

    Машҳур рэпер Канье Уэст сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда умуман кўриниш бергани йўқ ва бу хонанданинг биринчи марта ижтимоий тармоқларни тарк этиши эмас. Аввалроқ Кане эътиборни қаратиш учун, саҳифасидаги битта постидан ташқари ҳаммасини ўчириб ташлаган. 2021 йилда Уэст ўз профилида фақат битта видео қолдирган. Кейинроқ хонанда Ким Кардашян билан муносабатларида кўп хатога йўл қўйгани ва буни тузатмоқчи эканини таъкидлаган. Бу иш унинг шахсий ҳаётидаги муаммоларини ҳал қилишига ёрдам бермади. Орадан вақт ўтиб Кане ўзининг оммавий баёнотлари ва постлари атрофида юзага келган жанжал туфайли аккаунтларини ўчириб ташлади.

    Рэперни танқидлардан шундай яширинади, деб ўйлаш хато, сабаби у кўп ҳолларда инсонларнинг эътиборини ўзига жалб қилишни ёқтиради.  Масалан, хонанда бунинг учун бошқа машҳурларга қўпол гапиради. У ёмон хулқ-атвори учун ижтимоий тармоқлардан блокланган бўлиши ҳам мумкин.

    “Кўриниб турибдики, у ўтган кузда бўлгани каби яна руҳий муаммоларга дуч келди”, — дея ёзади фолловерлар.

    Фото: Europa Plus

    Меган Фокс

    Актриса Меган Фокс 20,6 миллион обуначиси бўлган саҳифасини ўчириб ташлаган. Аввалига Меган Фокс турмуш ўртоғи билан тушган суратни ўчириб ташлаган, кейинроқ эса муносабатлардаги муаммоларга ишора қилувчи бир нечта постларни жойлаштирган.

    “Сиз инсофсизликнинг таъмини ҳис қилиб кўришингиз мумкин. Ҳаммаси сизнинг нафасингиздан тўлди”, — дея ёзган актриса охирги постида.

    Мухлислар жуфтликнинг ажралиши ҳақида ўз сабабларини билдираётганда, Меган саҳифасини бутунлай ўчириб ташлади. Унинг шахсий ҳаёти ҳақидаги тахминлар ва маълумотлар оловга мой қуйганга ўхшайди. Fox офлайн режимда бу қийинчиликларни бошдан кечиришга қарор қилди.

    Кўпчилик жуфтликнинг ажрашишини кутганди, бироқ апрель ойи бошида папарацилар Гавайида уларни бирга учратишди. Кейинчалик, инсайдерларнинг хабар беришича, Меган ҳали ҳам рэпернинг уйига қайтиб бормаган ва ҳатто унинг туғилган кунида ҳам бўлмаган.

    Фото: Europa Plus

    Бритни Спирс

    Бритни Спирс ижтимоий тармоқларда кўриниш бермаётган бўлса, бу унинг ҳаётида нимадир юз берганини англатади. Одатда, хонанда қийинчиликларга дуч келган пайтда аккаунтини ўчиради. Бритни отасининг мажбурий васийлиги остида 13 йил яшаганидан кейин ёмон ҳис-туйғулардан халос бўлди. Бритни психотерапия курсига бормоқда ва ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай янгилик ёки кимнингдир баёноти унинг руҳий саломатлигига қаттиқ зарба бериши мумкин.

    Хонанда 2022 йилнинг июнь ойида, Сем Асгари билан турмуш қурганидан сўнг, яна профилини ўчириб ташлади. Маълум бўлишича, у ҳатто тўйига таклиф қилмаган онаси билан катта жанжал қилган. Бироқ Бритни кўп миллионлик аудиторияни худди шундай қолдирган пайтлари ҳам бўлган.

    “Хавотир олманг. Мен ҳаётдан завқ олиш учун ижтимоий тармоқлардан бир оз танаффус қиляпман. Тезда қайтаман”, — Спирс издошлари учун хабар қолдирди.

    Фото: “Yandeks.ru”

    Селена Гомес

    Хонанда яқинда 415 миллион обуначига эга бўлиб, ижтимоий тармоқларда энг кўп фолловерларга эга аёлга айланди. Селена Гомес етакчи мавқеини ҳамкасбларига топширмаслик учун бу ижтимоий тармоқдаги саҳифасини ўчирмади. Бироқ у бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини бир неча бор ўчириб ташлаган. Масалан, хонанда февраль ойида Tiktok’даги саҳифасини вақтинча ўчириб ташлади ва шу орқали ижтимоий тармоқлардаги салбий нарсалардан яширинишни истади. Мухлислар уни яна бир бор Хейли Бибер жанжалга тортди. Умуман олганда, мухлислар Селенани моделнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳужумларидан ҳимоя қилганда, хонанда улардан тўхташни сўради. Гомес бошқа инсонларнинг руҳий саломатлиги ҳақида қайғуради. Хонанда ижтимоий тармоқларни тарк этишини ўзини заҳарли изоҳлардан ҳимоя қилиш истаги билан оқлади.

    “Илтимос, меҳрибон бўлинг ва бошқаларнинг руҳий саломатлигига ғамхўрлик қилинг. Мен ҳамма учун фақат энг яхшисини хоҳлайман. Ҳаммага севги ҳамроҳ бўлсин, — дея изоҳ қолдирган Селена Гомес.

    Фото: Europa Plus

    Жастин Бибер

    Жастин Бибернинг ҳаётида доимий равишда қандайдир драма содир бўлади, шунинг учун хонанда баъзан ижтимоий тармоқлардан танаффус қилади. Хонанда бир неча йил олдин фолловерларини ижтимоий тармоқлардан йўқолиб қолиши билан қўрқитди. 2016 йилда Жастин Селена ва Хейли билан муносабатларига ойдинлик киритмасдан, София Ричи билан муносабатда бўлганида, мухлислар уни танқид қилишди. Бибер қанчалик беқарор бўлмасин, мухлислардан ёрдам қидирди, мухлислар эса ундан нафратланди. Аввалига хафа бўлган хонанда уларга огоҳлантириш ёзган, кейин эса аккаунтни бутунлай ўчириб ташлаган.

    “Агар нафратланишни тўхтатмасангиз, мен ўз профилимни ёпиқ қилиб қўяман. Бу ҳар қандай чегарадан ошиб кетди. Агар сиз ҳақиқатан ҳам мухлисларим бўлсангиз, мен ёқтирган инсонларга нисбатан қўпол муносабатда бўлмайсиз”, — деб изоҳ қолдирган хонанда.

    Кейинчалик Бибер олти ой давомида ижтимоий тармоқларда кўринмади. У Суперкубок арафасида йирик реклама шартномаси туфайли ижтимоий тармоқларга қайтишга, вақт ўтиб бошқа компания билан ҳамкорликда видео жойлаштиришга мажбур бўлди.

    Фото: Europa Plus

    Maдoнна

    Maдoнна учун ижтимоий тармоқлар — у ўзини турли томонлардан кўрсатиши мумкин бўлган жой. Бироқ у негадир бир мунча вақт ўтгач, саҳифасидаги барча провокацион фотосуратларни ўчириб ташлади. Кейинчалик у профилида атиги 30 та постни қолдирди. Бир неча ой олдин Maдoнна саҳифасидаги ҳамма нарсани ўчириб ташлади. Мухлисларнинг фикрича, хонанда ўзининг шоуси олдидан томошабинларни шундай “иситиш”га қарор қилган. Maдoнна мусиқий фаолиятининг 40 йиллигига бағишланган йирик гастрол уюштирди ва ижтимоий тармоқлардаги ғалати ишлар кўп миллионлик аудиторияни унинг улкан режаларига эътибор беришга мажбур қилди.

    Фото: Europa Plus

    Женнифер Лопес

    Бир пайтлар Женнифер Лопес бўрон олдидан хотиржамликка эришган эди. Ўтган кузда у нафақат саҳифасидаги барча постларни ўчириб ташлади, балки асосий профил расми ўрнига қора фонни қўйди. У дўстларининг комментарияларида ёки лайкларида ҳеч қандай фаоллик кўрсатмади, алоқага чиқмади. Шундан кейин унинг Бен Аффлек билан ажрашгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Шундан кейин Женнифер Лопес сўнгги 9 йил ичида биринчи мусиқий альбомини мухлисларига тақдим этди. Женнифер шу йилнинг июль ойида янги альбом чиқаришни режалаштирмоқда.

    “Ушбу альбом менинг ҳақиқий ишим, ижодий чўққим”, — дейди Женнифер.

    Фото: Europa Plus
    22.05.2023, 16:30   Изоҳ (0)   15692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бейонсе ва Жей Зи Калифорниядаги энг қиммат — 200 млн долларлик уйни сотиб олди (фото) 

    22.05.2023, 14:30

    Американинг энг бой аёли қандай кўринишга эга ва у бу бойликка қандай эришган?

    22.05.2023, 11:30

    Элвис Пресли, Эдит Пиаф, Элтон Жон — афсонавий қўшиқчилар ролини ўйнаган актёрлар

    22.05.2023, 10:40

    Шамолга совурилган миллиардлар: ота-онаси қурган улкан бизнес империяларни йўқ қилган меросхўрлар

    20.05.2023, 20:50

    Харрисон Форд Канн кинофестивалининг “Олтин палма новдаси” мукофотини қўлга киритди (видео)

    20.05.2023, 16:54

    Опера хонандаси Женисбек Пиязов Татаристон халқ артисти унвони билан тақдирланди 

    20.05.2023, 10:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.