Самарқанд шаҳридаги боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларга психологик босим ўтказаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу ҳолат 4 май куни Самарқанд шаҳридаги 38-давлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган. ДММТнинг 2-катта гуруҳи тарбиячиси М.Я. машғулот пайтида ҳожатхонага боришни сўраган болага қўпол муомалада бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари психолог иштирокида тарбиячи билан суҳбат ўтказилиб, педагогнинг одоб-аҳлоқ қоидалари тушунтирилди ва қатъий огоҳлантирилди.
Шунингдек, унга ташкилот ички тартиб қоидаларига амал қилмагани ҳамда иш жараёнида камчиликларга йўл қўйгани учун Меҳнат кодексининг тегишли бандларига кўра интизомий жазо чораси қўлланилди.
Изоҳ (0)