Жиззах вилоятида истеъмолга яроқсиз деб топилган қарийб ярим тонна гўшт маҳсулотлари ёқиб юборилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 29 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Сангзор-15 йўл-патрул хизмати масканида Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Lacetti тўхтатилган. Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган ушбу машина юкхонасида 498 килограмм мол гўшти борлиги аниқланди. Қашқадарё вилояти Косон тумани Узунқудуқ қишлоғида яшовчи ҳайдовчи гўштга оид ҳеч қандай ҳужжатни тақдим этмаган.
Шундан сўнг маҳсулотлар вақтинча музхонага жойлаштирилган. Лаборатория текширувлари натижаларига кўра, гўшт истеъмолга яроқсиз экани маълум бўлди. Шундан сўнг қарийб ярим тоннага яқин гўшт ёқиб, йўқ қилинди.
Изоҳ (0)