Самарқанд шаҳрида газ тармоғига ноқонуний уланган кўп қаватли уй аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлим томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.
“С.Б.” МЧЖ масъул шахслари Озод шарқ кўчасида қурилаётган кўп қаватли уй-жойда 26 дона иситиш қозони ҳамда 25 дона ПГ-4 газ жиҳозларини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улагани оқибатида 754,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)