Бухоро вилояти Когон туманида бедарак йўқолган 20 ёшли йигит уч ойдан буён қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
![](/static/Risolat/bh-1.jpg)
Унга кўра, Бухоро вилояти ИИБ жиноят қидирув бўлими томонидан Жондор тумани “Далмунобод” маҳалласи Далмун қишлоғида яшаган, 2002 йил 9-октябрда туғилган Самойиддин Ҳусенов қидирилмоқда. У 2023 йил 17 февраль куни эрталаб соат 11:00 лар атрофида Когон туманида жойлашган “Чорминор” ошхонасидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см, буғдойранг, юзи думалоқ, сочлари қора, қошлари қалин, қора рангда.
Эгнида: жигарранг қишки калта куртка, қизил футболка, қора жинси шим, оёғида оқ кроссовка бўлган.
Ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлардан 102 рақамига қўнғироқ қилиш сўралган.
Изоҳ (0)