Андижон вилояти Шаҳрихон туманида бедарак йўқолган 23 ёшли қиз икки йилдан буён қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Хабарга кўра, Камолахон Зайнобиддинова 2000 йил 27 майда Андижон вилоятида туғилган (Шаҳрихон тумани “Найнаво” МФЙ Қорабўйин кўчаси 77-уйда доимий рўйхатда турган). Аниқланишича, у вақтинча яшаш учун бувисининг уйига келган, (Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Шарқ кўчаси 16-уй) ва орадан бир ой вақт ўтиб, ушбу хонадондан номаълум томонга чиқиб кетиб, шу кунга қадар қайтиб келмаган.
Белгилари: бўй узунлиги 170-175 см, озғиндан келган, сочлари жигарранг, юзи овалсимон, қошлари қора ёйсимон, кўзлари жигарранг. Уйдан чиқиб кетган куни эгнида оч сариқ рангли енги калта қизил атиргул суратлари туширилган кўйлак, оёғида оқ рангли ёзги оёқ кийим бўлган.
Изоҳ (0)