• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартиришга бағишланган халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади

    Шавкат Мирзиёев 18 май куни камбағалликни қисқартиришга бағишланган II халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қуйида президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган мурожаат матни тўлиқ ҳолда келтирилади.

    “Ҳурматли форум иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар!

    Ўзбекистон заминида иккинчи бор ўтказилаётган камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро форумда иштирок этаётган сиз, азиз меҳмонларни самимий қутлаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни изҳор қиламан.

    Ҳозирги таҳликали дунёда камбағалликни қисқартириш масаласи олдимиздаги энг муҳим вазифалардан бири эканини барчамиз яхши англаб турибмиз. Бу муаммога илғор тажриба ва янги ёндашувлар асосида биргаликда ечим топиш ҳамда уларни ҳаётга изчил татбиқ этиш бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеясида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида ўтказилаётган мазкур анжуман камбағалликни қисқартиришга қаратилган янги ғоялар ва амалий чоралар ишлаб чиқиш бўйича фойдали халқаро мулоқот майдонига айланди, деб айтишга барча асослар бор.

    Ушбу платформа мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш мақсадида бошлаган улкан ислоҳотларимизни янада бойитиб, катта ижобий ўзгаришларга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бунинг яққол мисоли сифатида ўтган бир йилда мамлакатимизда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга пасайиб, 1 миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

    Бундай натижаларга эришишимизда аҳолини замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларга муносиб иш ўринларини яратиш, тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ва узоқни кўзлаган сиёсатимиз ҳал қилувчи омил бўлмоқда.

    Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш орқали мамлакатимиздаги 2 миллион 300 мингдан зиёд муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий ҳимоя билан тўлиқ қамраб олинди.

    Тарихимизда биринчи марта умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб эълон қилиниб, инсон қадрини янада улуғлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатнинг конституцион мажбуриятлари алоҳида муҳрлаб қўйилди.

    Шу боис, камбағалликни қисқартириш борасида бошлаган кенг кўламли ишларимизни янги босқичга олиб чиқиб, бундан буён ҳам барча йўналишларда “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида ислоҳотларни қатъий давом эттирамиз.

    Энг аввало, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишнинг “драйвери” бўлган хусусий сектор ва тадбиркорлик учун энг қулай шароитларни яратиб бериш, уларни изчил қўллаб-қувватлаш доимий эътиборимиз марказида бўлади. Хусусан, ишсиз фуқароларни ўқитиш ва ишга жойлаш ташаббусини билдирган фаол тадбиркорларга “ижтимоий контракт” тизими асосида қўшимча имтиёзлар пакети тақдим этилади.

    Иккинчидан, “ижтимоий реестр” тизими доирасида камбағал оилаларни индивидуал ёндашув асосида манзилли қўллаб-қувватлаш дастурларини жадал давом эттирамиз.

    Учинчидан, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини тўлиқ амалга ошириш мақсадида ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар, нуронийлар, алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли қатламларига маҳалланинг ўзида юздан ортиқ ижтимоий хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилади.

    Тўртинчидан, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида аҳоли ўзи танлаган лойиҳаларга “очиқ бюджет” тизими орқали ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин кўпайтирилади.

    Бешинчидан, инсон капиталини ривожлантириш учун ҳар бир шахснинг сифатли таълим ва тиббиёт хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган ишларимизни тобора кенгайтирамиз.

    Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

    Бугунги форумга нуфузли халқаро ташкилотлар ва ҳамкор давлатлардан 100 дан ортиқ таниқли экспертлар ташриф буюргани ушбу масалага қизиқиш ва эътибор нечоғлиқ катта эканини яққол кўрсатиб турибди.

    Албатта, Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш бўйича ўз олдига қўйган юксак марраларни амалга оширишда жаҳон ҳамжамияти билан олиб бораётган яқин ҳамкорлигини давом эттиришдан манфаатдордир.

    Форум доирасида ишлаб чиқилган янги ёндашувлар ва таъсирчан ечимлар келгусида амалий ҳаётга самарали татбиқ этилади, деб ишонаман.

    Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда омадлар, анжуман ишига эса катта муваффақиятлар тилайман”.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти

    18.05.2023, 23:27   Изоҳ (0)   4894
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўхшаш ном, манзил ва электрон почталар: Андижонда ўтказилган 700 млн сўмлик тендер натижаларида шубҳали ҳолат мавжуд

    18.05.2023, 23:17

    Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди

    18.05.2023, 22:35

    Алишер Султонов президент маслаҳатчиси этиб тайинлангани маълум бўлди

    18.05.2023, 22:08

    Қўрғонтепа ҳокими ўринбосари ушбу лавозимга ноқонуний тайинланган бўлиши мумкин. “Дарё” суриштируви

    18.05.2023, 21:05

    Марказий Осиё—Хитой биринчи саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарлари кутиб олинди

    18.05.2023, 20:54

    Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин қўшма баёнотни имзолади

    18.05.2023, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.