Шавкат Мирзиёев 18 май куни Сиан шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой саммити доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Етакчилар иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12 май куни Тошкент шаҳрида ўтган навбатдаги йиғилишининг самарали якунларини юксак баҳолади.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини, шу жумладан, энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт-коммуникация ва бошқа тармоқларда илгари суриш бўйича қабул қилинган қарорларни амалда бажариш муҳимлиги таъкидланди. Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқди.
Изоҳ (0)