Қирғизистонда Россия қуролли кучлари таркибида Украинага қарши урушда қатнашган фуқаро 10 йилга қамалди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.
Ҳукм Бишкекнинг Первомайский туман суди томонидан эълон қилинган. Уруш иштирокчиси Қирғизистон Жиноят кодексининг “урушга ёлланиш” моддаси бўйича судланган. Республика фуқароси 2022 йилда тан олинмаган Луганск Халқ Республикасининг (ЛХР) халқ милициясига қўшилишга қарор қилган.
Сентябрдан ноябргача у “олдинги чизиқни моддий таъминлаш билан шуғулланган”, дейилади ҳукмда. Судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган. Маҳкум ҳарбий хизматга боришдан олдин 12 йил, жумладан, “Oзoн” омборида ишлаганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)