• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда тамаки бозорининг 20 фоиздан зиёдини ноқонуний олиб кирилган маҳсулотлар ташкил этмоқда. Бу борада етакчилик қилаётган вилоятдан “Дарё” репортажи (видео)

    Ўзбекистонда тамаки бозорининг 20 фоиздан зиёдини мамлакатга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган тамаки маҳсулотлари ташкил этиши ҳақида маълумотлар бор. Бу ҳолат водий вилоятлари, хусусан, Наманганда ҳам кўп учрамоқда, дея хабар беради “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев.

    Наманган вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Расулхон Раҳматхоновнинг маълум қилишича, бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралар билан ҳамкорликда 2022 йили ўтказилган тадбирлар давомида 93 та ҳолатда қиймати 2 миллиард 79,4 миллион сўм бўлган 266 284 қути акциз маркалари билан қадоқланмаган контрафакт тамаки маҳсулотлари аниқланган.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Жорий йил 4 ойи мобайнида эса 16 та ҳолатда қиймати 1 миллиард 351,2 миллион сўмлик 172 095 қути контрафакт тамаки маҳсулотлари айланмасига чек қўйилган.

    “Рақамлардан кўриб турибсизки, контрафакт тамаки маҳсулотлари оқими тобора ортиб бормоқда. Чунки арзон ва харидоргир. Бунинг cабаби ҳам маълум: ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, давлат бюджетига солиқ тўланмаган. Уларни харид қилувчилар сифати кафолатмаган маҳсулот ортидан саломатлигини янада хавф остига қўяди, қолаверса, солиқ тўлашдан бўйин товлаётганлар тегирмонига сув қуяди”, — дейди Расулхон Раҳматхонов.

    Наманган вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Расулхон Раҳматхонов

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Тамаки контрабандаси кўламини тасаввур этиш учун жорий йил январь ойида Божхона бошқармаси ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир тафсилотларига тўхталиб ўтиш кифоя. Тадбир давомида Косонсой туманидаги “Навбаҳор-2” маҳалласида вақтинча яшовчи фуқаро хонадонида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 831 миллион сўмлик (!) 11 турдаги жами 71 800 қути тамаки маҳсулотлари сақлаб келинаётганлиги аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Жорий йил 4 апрель куни “Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик кучайтирилади. Этил спирти, алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик ижтимоий хавфлилик даражасидан келиб чиқиб ўрнатилади.

    Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назорати кучайтирилади. Жумладан, мурожаатлар ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва улар ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилади. Ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар эса рағбатлантирилади.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Бу борада солиқ идоралари томонидан олдинроқдан сайъ-ҳаракатлар бошланганди. Хусусан, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси ҳақида хабар бериш орқали истеъмолчи қўлланган жариманинг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилиши мумкин. Бунинг учун ундан ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси фактини қайд этиш ва “Солиқ.уз” иловаси орқали ариза йўллаш талаб этилади.

    Наманган вилоят солиқ бошқармаси катта инспектори Сайёд Олимжонов

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Наманган вилоят солиқ бошқармаси катта инспектори Сайёд Олимжоновнинг айтишича, ушбу илованинг “Солиқ ҳамкори” тизими орқали 2022 йили 7 та, жорий йили эса 4 та мурожаат келиб тушган ва мурожаатчилар тегишли тартибда рағбатлантирилган.

    Солиқ идораларининг ўзи ҳам тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига қарши курашда четда тургани йўқ: 2022 йили ўтказилган назорат тадбирлари давомида 41 та ҳолатда 80 миллион сўмлик, жорий йилги тадбирлар давомида эса 37 та ҳолатда 110 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Ноқонуний йўллар билан олиб кирилган тамаки маҳсулотларига қарши кураш борасида Мажбурий ижро бюросининг ҳам ўзига яраша ўрни бор. МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори Ойбек Нўмоновнинг билдиришича, 2022 йил давомида бюронинг туман-шахар бўлимлари томонидан судларнинг жиноий иш материалларида ашёвий далил сифатида қайд этилган жами 960 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари йўқ қилинган.

    МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори Ойбек Нўмонов

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Жорий йилнинг 4 ойи давомида эса 532 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилган.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    16.05.2023, 19:50   Изоҳ (0)   6989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Эконазорат”га юборилган қоидабузарликлар ҳақида хабар бергани учун неча киши рағбатлантирилгани маълум қилинди

    16.05.2023, 19:43

    ЎзЛиДеП имзо тўплашга киришди

    16.05.2023, 19:42

    “Биз учун Ўзбекистондан яқинроқ дўст йўқ” — Илҳом Алиев 

    16.05.2023, 19:30

    Президент топшириғи билан тут баргидан чой ишлаб чиқаришга киришган бухоролик тадбиркор муаммоларга дуч келмоқда. У Олий суддан ёрдам сўради

    16.05.2023, 19:18

    “Сохта обрў орттириш мақсадида прокурор талабига асоссиз эътироз билдирган”. Бош прокуратура прокурорга қарши чиққан ИИБ мансабдори ҳақида

    16.05.2023, 18:13

    Enter Engineering Компания: Журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

    16.05.2023, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.