• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Биз учун Ўзбекистондан яқинроқ дўст йўқ” — Илҳом Алиев 

    Сенат раиси Танзила Норбоева 15 май куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев  билан учрашди. Бу ҳақда Юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Сенат ахборот хизмати

    Президент Илҳом Алиев Танзила Норбоева бошчилигидаги делегациянинг Озарбайжоннинг буюк фарзанди, атоқли давлат ва жамоат арбоби Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Озарбайжон Миллий Мажлисининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этаётгани, ушбу мамлакатнинг умуммиллий лидери хотирасига кўрсатилган юксак ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорлик билдирди.

    Илҳом Алиев улар изчил равишда стратегик шериклик даражасига кўтарилганини мамнуният билан қайд этди. Давлат раҳбарлари ўртасида ўзаро ишонч ва қардошлик муносабатлари ўрнатилиб, олий даражадаги ташрифлар алмашинувининг самарали механизми яратилганини таъкидлади. “Ўтган йилнинг ўзида мен Ўзбекистонга 3 марта ташриф буюрдим. Бу биз учун мамлакатингиздан яқинроқ дўст йўқлигини яна бир бор тасдиқлайди”, — деди Илҳом Алиев.

    Олий Мажлис Сенати раиси самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, давлатлар раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан кейинги йилларда Ўзбекистон—Озарбайжон муносабатлари сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга кўтарилгани, икки томонлама алоқаларнинг ижобий динамикаси деярли барча йўналиш ва даражаларда кузатилаётгани, муҳими, икки қардош мамлакат халқаро ва минтақавий ташкилотлар майдонларида бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаётганлигига алоҳида тўхталди.

    Шунингдек, Танзила Норбоева парламентлараро мулоқот икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисмига айлангани, Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлари халқлар ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, бундан буён ҳам икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг барча устувор йўналишлари бўйича ўзаро манфаатли шерикликни чуқурлаштириш учун парламентлараро алоқаларнинг барча имконият ва саъй-ҳаракатларини ишга солинишини таъкидлаб ўтди.

    Шунингдек, суҳбат чоғида Ўзбекистон—Озарбайжон муносабатларини икки мамлакат парламентлараро мулоқоти орқали ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилиниб, ҳамкорликнинг турли йўналишлари жумладан, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик саноати, энергетика, сармоявий ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

    Хусусан, бугунги кунда Озарбайжонда иқтисодиётнинг турли тармоқлари масалан, тўқимачилик ва ипакчиликда IT-парклар ва кластер тизимини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш ва уни жорий этиш масаласига эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

    Тарих, тил, маданиятнинг муштараклиги ўзбек ва озарбайжон халқлари ўртасидаги маънавий яқинликни тасдиқлайди. Шу маънода учрашувда икки халқ бир-бирини таржимасиз тушуниши, дўстона муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ҳам маданий-маърифий мулоқот эканлиги айтиб ўтилди.

    Учрашув давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги қардошлик алоқалари истиқболли давом этиши муҳимлиги қайд этилиб, икки давлат ёшларини бирлаштиришга хизмат қиладиган махсус форум ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш таклифи илгари сурилди.

    16.05.2023, 19:30   Изоҳ (0)   7297
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент топшириғи билан тут баргидан чой ишлаб чиқаришга киришган бухоролик тадбиркор муаммоларга дуч келмоқда. У Олий суддан ёрдам сўради

    16.05.2023, 19:18

    “Сохта обрў орттириш мақсадида прокурор талабига асоссиз эътироз билдирган”. Бош прокуратура прокурорга қарши чиққан ИИБ мансабдори ҳақида

    16.05.2023, 18:13

    Enter Engineering Компания: Журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

    16.05.2023, 16:30

    Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев лавозимидан озод қилинди

    16.05.2023, 15:49

    Наманганда қарийб 2 млрд сўмлик тендер амалда ишламаётган корхонага бериб юборилди

    16.05.2023, 15:46

    Нукусда 9,2 млрд сўм пулни қиморда ютқазган банк ходими 8 йилга қамалди

    16.05.2023, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.