Ўзбекистон ҳудудига 14—17 май кунлари Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет” директори.
Маълум қилинишича, 14—17 май кунлари республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
14—16 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
Юқори тоғли (2000 метрдан юқори) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
14—15 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 16—17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-25 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
14—16 майда республика шимолида, 17 майда республиканинг қолган ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 17-22 даражагача пасаяди.
Изоҳ (0)