АҚШнинг Виржиния штатидаги Давлат тадқиқот университети мутахассислари Ер харитаси ўзгариши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда улар олиб борган тадқиқотга таяниб, Science Alert хабар берди.
Олимларнинг фикрича, бунга тез-тез ва интенсив содир бўлаётган ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши, қурғоқчилик, сув тошқини ва бўронлар сабаб бўлади. 2100 йилгача Ернинг кўриниши моделлаштирган тадқиқот шуни кўрсатадики, ҳарорат ва ёғингарчиликнинг босқичма-босқич ўзгариши маҳаллий иқлимга таъсир ўтказади ва бу Ер харитасини қайта чизишга олиб келади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар инсоният яқин келажакда зарарли чиқиндиларни камайтириш чораларини кўрмаса, глобал исиш суръати тезлашишда давом этади. Бунда озиқ-овқат ишлаб чиқариш биринчи бўлиб хавф остида қолади ва дунё аҳолисининг аксарияти чивинлар ташийдиган касалликлардан азият чека бошлайди.
Олимларнинг фикрича, айни пайтда қутб зонасидаги музликларнинг эриши ҳисобига жаҳон океани сатҳининг кўтарилиши давом этмоқда, бу эса дунёда аҳоли яшайдиган ерлар майдонининг қисқаришига олиб келади.
Изоҳ (0)