Москвада мудофаа вазирининг собиқ биринчи ўринбосари ва Ҳаво-десант кучлари қўмондони Александр Колмаковнинг рафиқаси ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда База хабар берди.
Генерал хотинининг ғойиб бўлгани 10 май куни маълум бўлган. Колмаков ишдан қайтганида рафиқаси уйда бўлмаган. Эрталаб аёл ишга кетган ва қайтиб келмаган.
Ўша куни кечқурун номаълум шахс генералга қўнғироқ қилган ва унинг хотинини ўғирлаб кетганини айтган. Ўғри Колмаковдан уч миллион рубль (38 970 доллар) талаб қилган. Генерал ҳолат бўйича полицияга мурожаат қилган.
“ТАСС” маълумотига кўра, 12 май куни Колмаковнинг рафиқаси топилган, аёлнинг ҳаёти хавф остида эмас. Воқеа сабаблари эса ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)