Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган Бектемир—Чорбоғ автомобиль йўлида Cobalt ёниб кетди.
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг хабар қилишича, воқеа 10 май куни соат 03:30 ларда, ушбу автомобиль йўлининг 20-километрида юз берган.
Ҳайдовчи А.Р. (1984 йилда туғилган) Cobalt’ни Тошкент—Чорбоғ йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Кia машинасининг ўнг орқа қисмига урилиб, бошқарувни йўқотган ҳолда йўл четига чиқиб кетган.
Оқибатда машина тўлиқ ёниб кетган. Унда бўлган фуқаролар машинадан тушириб олинган.
Ҳолат бўйича Юқори Чирчиқ туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)