• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда ҳокимлик мансабдори маҳалла раисларига босим ўтказиб, “Менинг йўлим” лойиҳасида овоз беришга мажбурлади (фото)

    Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида ҳокимлик мансабдори МФЙ раисларига босим ўтказиб, “Менинг йўлим” лойиҳасида ўзи айтган лойиҳага овоз беришга мажбурлагани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда самарқандлик журналист ва блогер Фарҳод Норбўтаевнинг шахсий Telegram каналида маълум қилинди.

    Маълум бўлишича, Паст Дарғом тумани ҳокимлигида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган Тоҳир Қосимов Telegram мессенжеридаги гуруҳ орқали тумандаги МФЙ раисларига босим ўтказиб, ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, уларга ўзи айтган лойиҳага овоз бериш мажбуриятини қўйган.

    Манба тарқатган скриншотларда мансабдор “Тезлаштиринглар, соат 12 да овоз бериш жараёни тугайди. Ҳурматли раислар, хулоса қилинглар, хафа бўлмасаларингиз бўлди”, — дея уларга босим ўтказишга уринганини кўриш мумкин.

    “Президент ташаббуси билан татбиқ этилган ‘Менинг йўлим’ лойиҳаси айрим чегара билмас амалдорларнинг асл башарасини фош қилди. Ана шундай ‘муштумзўр’ кимсалар қилаётган ‘хизматлари’ ортидан одамларнинг давлат ва ҳукуматга нисбатан ишончи тобора йўқолиб бормоқда”, — дейди Фарҳод Норбўтаев бу ҳақда жамоатчиликка хабар берар экан.

    МФЙ раисларини овоз беришга мажбурлаган мансабдор Шерзод исмли бошқа бир ходимига МФЙ раисларини чақириб, уларнинг паттасини олиши кераклигини уқтиради.

    Тоҳир Қосимов зўравонлигини давом эттириб, Telegram гуруҳида “Шунча гап етиб бормадими?”, дея ўдағайлайди. “Бешнайман” МФЙ раисига мурожаат қилиб, “жиннимисиз, бу бошқа лойиҳа”, дея дакки беради. “Оқманғит”, “Дўстлик”, “Янгиравот”, “Баҳор” МФЙ раисларига ўзлари ташаббус қилиб чиққан лойиҳага овоз беришни тўхтатиб, у айтган лойиҳага овоз беришлари кераклигини уқтиради. Ва бу бўйича ҳисобот беришлари кераклигини айтади. Яна бир ёзишмада эса “Кўпчилик МФЙ раислари адашиб келиб қолганга ўхшайсизлар, қўлларингизни кўтариб кетсаларингиз бўлади”, — дейди.

    “Дарё” мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ҳокими Ваҳобжон Муродқобилов билан телефон орқали боғланиб, туманда бундай ҳолат юз бергани сабаби билан қизиқди.

    “Бу ҳолатдан ҳозир хабар топдим ва ўзим учун дастлабки хулосани чиқардим. Аммо Сизга айни пайтда бирор гап айтолмайман. Лекин вазиятни назоратга олиб, ҳолатни батафсил ўрганиб чиққанимдан сўнг фикримни баён қиламан”, — деди туман ҳокими Ваҳобжон Муродқобилов.

    Телегерам гуруҳидаги бу зўравонликка, мажбурлашга фикр билдирган Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳолат назоратга олинганини билдирди.

    “Бошқарма ахборот хизмати ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча маълумот беради”, — дейилади масъулларнинг расмий муносабатида.

    10.05.2023, 19:07   Изоҳ (0)   7679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда омбор мудири 408 млн сўмлик мосламаларни ўзлаштиргани аниқланди

    10.05.2023, 18:27

    “Юксалиш” Ўзбекистон байроғи рангидаги тасма таққан йигит иши бўйича тафсилотларни очиқлашга чақирди

    10.05.2023, 18:17

    Жиззахда вилоят суд бошқарувчилар ассоциацияси аъзоси пора билан қўлга тушди

    10.05.2023, 18:05

    Самарқанддаги хусусий боғчада тўрт ёшли бола калтаклангани айтилмоқда

    10.05.2023, 17:45

    Тошкентда бир гуруҳ шахслар Ўзбекистон ССР байроғи остида “ўртоқ Сталинга ура!” деб кўча юриши ўтказди

    10.05.2023, 17:35

    Ўзбекистон иккинчи марта Partnership Awards—2023 халқаро мукофоти совриндори бўлди

    10.05.2023, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.