Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида сотувчи шахс раҳбарининг ярим миллиард сўмдан зиёд пулини ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “Й.Б.” МЧЖ дўкони сотувчиси А.Т. ўзига ишониб топширилган алкогол маҳсулотлари сотувидан тушган 595,1 миллион сўмни кирим қилмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)