Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида омбор мудири ва бошқалар 408 миллион сўмлик мосламаларни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “Сирдарё—Зарафшон” ирригация тизими ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари энергетика бошқармаси омбор мудири Р.I. ва бошқалар умумий қиймати 408,3 миллион сўмлик 8 дона насос агрегатларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)