Бухоро вилояти Шофиркон туманида ижарадаги уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат 2 май куни соат 18:00 ларда вилоят ИИБ ТҚК ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Бухоро шаҳар ҳудудида фоҳишахона сақлаш борасидаги ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш” тадбири давомида аниқланган.
Шофиркон тумани “Искогаре” маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Ҳ.Д. ижарага олган Бухоро шаҳар I.Каримов кўчасидаги уйда бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. У бунинг эвазига 200 000 сўм нақд пул олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва қўшмачилик қилиш жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу каби ҳолатлар Бухоро вилоятида бир неча бор аниқланган. Хусусан, Бухоро туманида хонадонида 100 минг сўмга фоҳишахона ташкил қилган 64 ёшли эркак ушланган. Бухоро шаҳри Алпомиш кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган эркак ҳам яшаш хонадонида фуқароларнинг жинсий алоқа қилиши учун 60 000 сўм эвазига етарли шарт-шароит яратиб бериб, фоҳишахона ташкил қилгани аниқланган.
Изоҳ (0)